1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг илоҳий китоби

13:30 / 25.06.2021 1656 pdf Ўқиш режими + -

Бошқирдистондаги даҳшатли ёнғин содир бўлган жойда олов тегмаган Қуръони Карим топилди. Бошқирдистоннинг Бурзянский туманининг маъмурий маркази, Старосубхангулово қишлоғида ғайриоддий воқеа юз берди. 21 июнь куни у ерда даҳшатли ёнғин содир бўлди. Бирданига иккита қишлоқ уйи бутунлай ёниб кетди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва кучли алангани бартараф этишда қишлоқ аҳолиси ёрдам берган. Бир мунча вақт ўтгач куйган нарсаларнинг қолдиқларини қисмларга ажратиш бошланган. Ёрдамчилар тозалов жараёнида ҳақиқий мўъжизани топдилар - олов ва сув тегмаган Қуръони Каримни. Бу ҳақда «Комсомолская Правда» газетаси маълум қилган.

- Буни ҳаммамиз расмларда кўрганмиз, лекин мен бундай нарсаларга ишонмасдим», дейди видеони суратга олган гувоҳ. — Ҳақиқий ҳаётий мисол. Мана, ҳамма нарса бу ерда аниқ кўриниб турибди. Китоб қора ва битта саҳифаси бузилмаган. Ҳамма нарса ўқилиши мумкин, гарчи у ерда жуда кўп сув, кучли олов бўлса ҳам. Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг илоҳий китоби.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг 22 куни Маккаи Мукаррама шаҳрида Икки ҳарам ходими қирол Салмон ибн Абдулазиз Оли Саъуднинг бевосита риояси остида .Робитатулъаламилисламий, давоми...

1343 18:02 / 28.05.2019
Аввал хабар берганимиздек, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Андижон вилоятига сафарлари мобайнида ҳудуддаги ёрдамга давоми...

1287 22:26 / 08.06.2021
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерреш исломофобияга қарши халқаро кунга бағишланган баёнотида .Оммавий ахборот воситалари ва давоми...

1728 07:46 / 19.03.2021
VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган .Катта Лангар Қуръони, саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май давоми...

1792 17:51 / 07.06.2021
Аудиолар

121537 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43022 14:35 / 11.08.2021