1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Афсонага айланган Кавказ ўғлони

17:00 / 08.06.2022 4093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кавказ ҳақида фикр юритар эканмиз, бунда Осиё билан Европа ўртасида жойлашган, ғарб томони Қора денгиз, шарқ томони эса Каспий денгизи билан чекланган тоғли минтақа кўз ўнгимизда гавдаланади. Ушбу ҳудуд бугунги кунда тўртта давлат, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Арманистон ва Грузия республикалари ўртасида бўлинган. Кавказдан Ислом уммати тарихида жиддий роль ўйнаган бир қатор атоқли шахслар чиққанидан баъзиларимиз бехабар қолган бўлишимиз мумкин. Динимиз тарихининг барча даврларида ўзини намоён этган кўпчилик саркарда ва уламолар айнан Кавказдан чиқишган. Кавказликлар ўз даврида буюк қудратга эга бўлган мамлуқлар Исломий давлатини бошқаришган. Тасарруфига Макка, Мадина, ва Қуддус шаҳарлари кирган мамлуқлар давлатига аввал бошдан турклар ва келиб чиқиши кавказлик бўлган ҳукмдорлару саркардалар асос солишган. Саркардалар исломни, бутун дунёни салибчиларнинг зулмидан ҳимоя қилиб, мўғулларга ҳам қарши курашган. Ушбу минтақа аҳолисининг муайян қисми араб ўлкаларига кўчиб ўтишган. Бугунги даврда ўзларини Ироқ, Иордания, Миср, Шимолий Африка давлатлари ва бошқа араб ўлкаларида намоён этган уламолар, адиблар, сиёсатчилар, вазирлар ва бош вазирларнинг кўпчилиги ҳам кавказлик муҳожирлар орасидан келиб чиққан. Араб тилида ижод қилиб, «шоирлар амири» номига сазовор бўлган бугунги куннинг ажойиб шоири Аҳмад Шаукийнинг насл-насаби аслида кавказликлар (черчкеслар), курд ва турклардан келиб чиққанидан хабар топишса айримлар ҳайрон бўлишса керак. Унинг устози юз йилларга чўзилган турғунликдан сўнг бизнинг давримизда «Тикланиш ва юксалиш мактаби» га раҳбарлик қилиб, араб шеъриятини тиклаган Маҳмуд Сами Борудий ҳам келиб чиқиши черкеслардан бўлган. Агар Ислом ҳақида кенг маънода — барча пайғамбарлар олиб келган муваҳҳидлик дини сифатида фикр юритиладиган бўлса, таъкидлаб ўтиш жоизки, Кавказ тарихи исломнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати ҳали бошланмаган тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Кавказ минтақаси халқлари Исломга аввал бошдан алоқадор бўлиб, ушбу дахлдорликни, уларни идора қилган давлатлар ўзгариб боришидан қатъий назар авлоддан авлодга топширганча кўз қорачиғидай асраб келишган. 18 асрга келиб қисматига ўрисларга қарши курашни бошқариш ёзилган, Ислом умматининг буюк қаҳрамони шайх Мансур Шишоний катта саҳнага чиқади.

Асли исми Муҳаммад бўлган шайх Мансур 1760 йили Чеченистонда туғилган. Ота-онаси болалигидан уни Қуръони Карим ва Суннатга мувофиқ ҳолатда вояга етказишди. Диний билимни ёш Мансур Чеченистонга нисбатан кенгроқ ёйилган Доғистонда эгаллади. Юртига қайтгач, чечен уруғлари орасида ҳақ динга тарғиб қила бошлади. Чеченлар Кавказ қабилалари орасида оммалашиб, ўрисларни ташвишга солаётган диний ислоҳотлар атрофида жипслаша бошлашди. Қабилаларнинг бирлашуви Кавказ минтақасини босиб олишга тўсқинлик қилишни душманлар яхши билишар эди. Душманлар шайх Мансур Шишоний ҳозиргина тарк этиб чиққан кичик қишлоққа ҳарбий бўлинма юбориб, одамларнинг иморатларини вайрон қилиб, қишлоқни таг-туги билан ёндириб кетишади. Бу воқеадан хабар топган шайх Мансур босмачиларга қарши кураш олиб бориш учун чечен уруғлари орасида умумий сафарбарлик эълон қилади. У бақувват чечен кўнгиллиларидан ташкил топган армия тузиб, 1785 йили полковник Де Пиери қўмондонлиги остида Россия империяси армияси билан Сунжа дарёси бўйида рўбаро келади. Ушбу жангда мусулмонларнинг қўли баланд келиб, душманларнинг кўпчилиги шайх Мансур Шишонийнинг армияси томонидан қўлга олинди.

Бундай йирик миқёсли жангдан сўнг шайх Мансурнинг обрўйи кескин ошиб кетади. Минтақанинг турли бурчакларида яшаётган мусулмонлар шайх Мансур Шишонийнинг армиясига қўшилишди. Натижада шайхнинг армияси йириклашиб, ўрис оккупантларига зарба кетидан зарба бера бошлади. Ўриснинг ҳоқон аёли Екатерина II шайх Мансур Шишонийнинг қўзғолонига барҳам бериш учун Кавказ минтақасига қўшимча ҳарбий куч йўллашга мажбур бўлди. Кўпдан-кўп талафот кўрган ўрис армияси 1791 йили мунофиқлик ва хоинлик қурбонига айланган шайх Мансур Шишонийни қўлга олишга муваффақ бўлди. Уни Санкт-Петербургга олиб кетиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Шайх Мансур Шишоний 1794 йили 33 ёшда ўрис қамоғида вафот этди.

Шайх Мансур Шишоний вафот топганига қарамай, унинг умри ситамгарларнинг умридан узоқ кечди. Зеро, ушбу қаҳрамон ҳақидаги хотира узоқ йиллар давомида чечен халқи ва Кавказ минтақасининг бошқа халқлари қалбида ўчмас из қолдирди.

Аллоҳ таоло шайх Мансур Шишонийни раҳматига олсин!

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бадр урушидан сўнг айрим Мадина мушриклари мунофиқлик йўлини тутишди. Уларнинг раҳбари Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эди. Энди улар Исломга қарши махфий иш юрита давоми...

1598 15:00 / 10.11.2020
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан Макка томон йўл олдилар.Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда намоз давоми...

3634 17:14 / 31.03.2020
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башариятга тақдим қилган улкан хизматларининг инсоннинг мукаррамлиги ва улуғлигининг эълонидир. Бу инсоннинг шарафи ва давоми...

943 15:25 / 08.06.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

4650 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

120749 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42312 14:35 / 11.08.2021