1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Никоҳнинг энг баракалиси чиқими енгилроғидир

19:00 / 21.06.2021 2193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлингизни «Нега қиз туғаверасан?» деб урушишдан олдин ўйлаб кўринг. Боланинг жинсини ўғил ёки қиз қилиб қўядиган ким?

Аёлингизми ёки сизми? Сиз ҳам эмас, аёлингиз ҳам эмас, балки Аллоҳ таолодир! Сиз ўша чақалоқ қиз эмас, ўғил бўлиши учун нимадир қила оласизми? Қила олмайсиз! Шундай бўлгач, аёлингиз нима ҳам қила оларди? Ахир кимга қандай фарзанд ато этишни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Шу боис қиз туққани учун аёлни айблаш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

Қолаверса, ҳомиланинг ўғил ёки қизлигига сабаб бўладиган нарса отанинг уруғидир. Она фақат экинзор.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг учта қизи бўлса, уларнинг хархашалари, оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса, Аллоҳ уларга кўрсатган раҳмати туфайли уни жаннатга киритур», – дедилар. Бир киши:

«Иккита бўлса-чи, ё Расулаллоҳ?» – деди.

«Иккита бўлса ҳам», – дедилар. Бир киши:

«Битта бўлса-чи, ё Расулаллоҳ?» – деди.

«Битта бўлса ҳам», – дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар».

Иккита қизингиз бор дегани, жаннатга киришга сабаб бор, дўзахдан иккита парда бор деганидир. Яна қиз фарзанд кўрдингизми, пардалар сони яна биттага кўпайибди-да!

Нима, «Қиз узатиш осонмас ҳозирги пайтда» дейсизми?

Нега ундай дейсиз? Раззоқ бор! Раззоқ дегани қимирлаган жонзотнинг ризқини берувчи дегани! Роббимиз сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқини беради!

Қолаверса, ким сизга тўй харажатларини қийинлаштириб юбор, топганингни тўйга сарфла, тўй қилиш учун, одамларнинг қаторидан қолмаслик учун пулни аямай ишлат деяпти?

Шариатга мувофиқ, баракали тўй сарф-харажатлари енгил бўлган тўйдир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Никоҳнинг энг баракалиси чиқими енгилроғидир».

Байҳақий ривоят қилган.

Шунингдек, жаннатга киришга сабаб, дўзахни беркитадиган парда ўз-ўзидан бўлмайди-ку, дўстим!

Бунинг учун қизларни чиройли тарбия қилиш, улар билан боғлиқ қийинчиликларга сабр қилиш керак.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг гаплари бор: «Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг кўплари қизларнинг оталари бўлишган».

Қиз кўрганингизда хафа бўлсангиз, жоҳилият давридаги арабларга ўхшаб қолишдан қўрқмайсизми?!

Менимча, энди қиз фарзанд кўрганингизда дўзахдан парда бўладиган фарзандга эга бўлганингиз учун қувонсангиз керак.

Аллоҳ таоло қиз фарзанди борларнинг қизларини охиратда улар учун дўзахдан парда қилсин ва жаннатга киришига сабабчи айласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимги араблар гарчи ширкка ботган бўлсалар ҳам аммо, уларда иззат, шараф, олийжаноблик деган тушунчалар жуда қадрланган ва амал қилинган. Озод араб аёли ҳар давоми...

1902 16:28 / 01 март
Жисм шаҳвати ҳаётнинг ва наслнинг узлуксиз давомийлигини таъминлаш учун Аллоҳ таоло томонидан жорий этилган табиий инстинктдир. Шу билан бирга, Ислом нуқтаи давоми...

3874 15:10 / 12.05.2019
Агар аёлингизни урсангиз, сабаби нимаНамоз ўқимайдимиГап қайтарадимиАйтган ишингизни қилмайдимиСўроқсиз кўчага чиқадимиБолаларга яхши қарамайдимиТелефонда давоми...

2393 15:00 / 14.07.2021
Имом Бухорий, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дейдилар.Эй Аллоҳнинг Расули, синглим бинти Абу Суфённи ўз никоҳингизга олинг,, давоми...

3151 17:30 / 15.01.2020
Аудиолар

121487 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42981 14:35 / 11.08.2021