1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ишларда шошилмаслик

05:00 / 07.03.2017 3192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

888. Зуҳрий Балий қабиласидан бўлган бир кишидан қилган ривоятда айтилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отам билан бордим. Ул зот менга эшиттирмай, отамга бир нима дедилар. Шунда отамга:

«Сизга нима дедилар?» дедим.

«Қачон бир ишни қилмоқчи бўлсанг, шошилма. Токи Аллоҳ таоло сенга ундан қандай чиқишнинг йўлини кўрсатмагунча ёки Аллоҳ сенга чиқиш йўлини очмагунча» (дедилар)», деди».

Шарҳ: Бошига бир иш тушган киши шошилмаслиги, чуқур ўйлаб, пухта тадбир қилиши керак. Шунда Аллоҳ таоло унга Ўзи йўл кўрсатиб, ишини осонлаштириши мумкин.

Бошқа ҳадисларда ҳам «Шошқалоқлик шайтондандир», дейилган. Халқимизда бу ҳикмат «Етти ўлчаб, бир кес» деган мақолга айланиб кетган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир», дедилар».

Байҳақий ривоят қилган.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида:

«Инсон шошқалоқликдан халқ қилингандир», деган (37-оят).

Аллоҳ таоло Исро сурасида:

«Инсон шошқалоқ бўлгандир», деган (11-оят).

Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида:

«Сенга ваҳийи битгунча Қуръон(тиловати)га ошиқма», деган (114-оят).

Чунки ишларга уларни яхшилаб ўрганиш ва билишдан кейингина киришиш лозим. Яхшилаб ўрганиш эса тааммулга ва муҳлатга муҳтождир. Бу нарса шошқалоқлик билан бўлмайди. Шошқалоқлик инсонни пала-партиш иш қилишга мажбур этади.

889. Муҳаммад ибн Ҳанафийядан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таоло кишига бир кенглик ёки чиқиш йўли бермагунча ўзи билан яшаши керак бўлган кишига яхшилик билан муомала қилмаган одамни ҳаким деб бўлмайди».

Шарҳ: Доим бирга яшайдиган, хоҳлайсизми, хоҳламайсизми, бирга бўладиган киши билан яхши муомала қилиш керак экан. Акс ҳолда ўзимизга қийин бўлади. Ўша кишида ёмонлик бўлса ҳам, Аллоҳ таоло бир кун ундан қутулишнинг йўлини кўрсатади.

Ёмон муомала қилинса, ўртада жанжал, низо келиб чиқади, оқибат ёмонлик билан тугайди. Ёмонлигига қарамай, яхшилик қилинаверса, бир кун келиб, Аллоҳ таоло бунинг ажрини албатта беради.

 

ШайхМ уҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  

(Одоблар ҳазинаси китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин давоми...

5466 05:00 / 03.03.2017
Ўзининг каломи шарифида Эй иймон келтирганлар Албатта, хамр, қимор, бутлар ва фол очадиган чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, давоми...

3728 05:00 / 02.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз,, давоми...

25802 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас,, деган. Бу дунё алдамчи дунё. Ўзига қизиққанларни ва ошиқ бўлганларни алдайди ва ғурурга кетказади. Аммо давоми...

6065 05:00 / 02.03.2017