1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (10-қисм)

05:00 / 07.03.2017 4073 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

51. Умар Абдул Кофий дедилар: “Бирор банда диндош биродарини бир гуноҳ билан айбласа, ўша гуноҳга ўзи мубтало бўлади. Агар сизга фалончи ҳақида ёмонлик, масалан, намоз ўқимайди, Рамазонда рўза тутмайди каби хабар келса, ичингизда: "Аллоҳ бизни ҳам, уни ҳам мағфират этсин!" деб айтинг!

52. Ота-онага яхшилик қилиш ака-укалар ўртасида "Бугун уларга мен қарайман, эртага сиз қарайсиз" деб навбат тузиб олиш эмас, балки, жаннат эшиги олдидаги тиқилинчда "Мен аввал кираман, мен аввал кираман" деб шошилишдир.

53. Агар инсонлар бир-бирлари ҳақида гапиришнинг ўрнига бир-бирлари билан гаплашишни кўпроқ ўрганганларида эди кўплаб муаммолар бартараф бўларди.

54. Қалб ўлса, раҳмат кетади. Ақл ўлса, ҳикмат кетади. Виждон ўлса, ҳамма нарса кетади.

55. Ўтган солиҳларнинг бирларидан: “Сиз бировга яхшилик қилсангиз, ўша киши сизнинг унга қилган яхшилигингизни билмасликка олса, юрагингиз сиқилмайдими?” деб сўралди. Шунда у киши: “Мен у кишининг мени хафа қилишини кутиб ўтирмайман. Менга “Албатта, Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади” ояти кифоя қилади” деб жавоб бердилар. 

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимдир ухласа, ҳаётнинг аламизтиробларидан қутулади. Кимдир ухласа, ҳаёт унинг озоразиятларидан қутулади.

3031 08:35 / 08.10.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида бир қўшинни ҳарбий юришга юбориб, уларга Сория исмли кишини қўмондон қилиб тайинладилар. Ҳазрати Умар давоми...

3738 05:00 / 11.03.2017
Биргина нарсадан хафа бўлсам арзийди ndash Роббимнинг ҳузурида йўл қўйган камчилигимдан.

2779 09:50 / 16.01.2018
Рамазонда бир жамоа одамлар 30 пора Қуръонни хатм қилишга жидди жаҳд қилишса, бошқа бир жамоа одамлар 30 қисмлик сериални томоша қилиб якунлашга жидди жаҳд давоми...

1554 17:47 / 26 март