1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Евро-2020 матбуот анжуманида бўлган аччиқ ҳақиқатлар

11:37 / 18.06.2021 2969 pdf Ўқиш режими + -

Евро-2020 матбуот анжуманида Криштиану Роналду, Пол Погба ва Мануэл Локателли олдиларига қўйилган газланган ичимликларни четга олиб қўйганди. Бундан ҳайратга тушган ҳомийлар УЕФА футболчилардан Европа чемпионати давомидаги матбуот анжуманларида ҳомийларнинг ичимлик шишаларига тегмасликни талаб қилди.

УЕФАнинг тадбирларни ташкиллаштириш бўйича директори Мартин Калленнинг сўзларига кўра, ташкилот бу масала бўйича жамоалар билан иш олиб борган.

«Бу муҳим, чунки ҳомийларнинг даромадлари мусобақа ва Европа футболи учун муҳим», - деди Каллен.

Ҳаммаси Криштиану Роналду Венгрия жамоаси билан баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида олдидаги Coca-Cola шишаларини бир четга суриб қўйиб, «мана, нимани ичиш керак» дея оддий сув қуйилган шишани олганидан бошланган эди. Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг Евро-2020 1-туридан ўрин олган Венгрияга қарши ўйинолди матбуот анжумани бошланишида қилган иши кўпчиликнинг эътиборига тушди.

Ҳужумчи ўтириши билан олдида турган Coca-Cola'ни четга олиб қўйди ва столда фақат сувни қолдирди.

Маълумот учун, Роналду фаолиятида бирор марта Coca-Cola ва Pepsi рекламаларида суратга тушмаган. Pepsi бир бор рекламасида футболчининг суратидан рухсатсиз фойдалангани учун кечирим сўраган.

Аввалроқ ҳужумчи ўғлининг Coca-Cola ичиши ва чипслар ейишидан хавотирдалигини, улар танага зарарли эканлигини таъкидлаганди.

Шунингдек, Роналду ёшлигида «МЮ» машғулотларига Cola билан келгани учун жамоадоши Райан Гиггздан танбеҳ эшитган.

Германия билан кечган ўйинда ғалаба қозонган Франция миллий терма жамоаси учрашувдан сўнг (1: 0) матбуот анжумани ўтказиш учун залга йиғилди. Машҳур мусулмон футболчи, франциялик ярим ҳимоячи Пол Погба Евро-2020 матбуот анжуманида бир шиша «Heineken» пивосини стол устида бўлишини истамади. Футболчи бу шишани полга олиб ташлади ва столда сув ва икки шиша Coca-Cola қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом динига биноан спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тақиқланган. Бу мусулмон футболчининг Евро-2020 ҳомийсини қўллаб-қувватлашни истамаслигини тушунтиради.

Асли Гвинеядан келиб чиққан франциялик футболчи, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва дунёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кейинроқ италиялик Мануэл Локателли ҳам (у ҳам Coca-Cola шишаларини олиб қўйди) худди шундай қилди.

Tribuna.uz манбаси асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Н.А. Семашко номидаги Қрим республикасининг Симферополдаги клиник касалхонасида ибодат учун намозхона очилди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. давоми...

1291 20:00 / 17.03.2021
Москвада масжидлар яқинидаги автоулов жойлари муаммоси долзарб бўлиб, машиналар режимини қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Москва муфтийси, Москва давоми...

1669 12:00 / 27.03.2021
Хабарингиз бор ўтган йили Янги Зеландияда икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 51 мусулмон ҳалок бўлган эди. Айтиб ўтиш лозимки, машъум воқеадан сўнг давлатнинг давоми...

2309 11:30 / 17.07.2019
Европа иттифоқида 2016 йил учун олиб борилган ҳисобкитобларга қараганда, мазкур санада туғилган чақалоқларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлган.ЕИ давоми...

3733 07:19 / 10.08.2018
Видеолар
Аудиолар

121670 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43118 14:35 / 11.08.2021