1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Покиза аёлларга тош отманг! 80 дарра уриласиз

09:00 / 08.06.2021 2327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз аёлларнинг шаънини кўтарган, уларни қадрлашга буюрган Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлармиз.

Ислом дини бизга жаннат оналар оёғи остида деб таълим берган.

Ислом дини қизини чиройли тарбия қилган ота-оналар учун ўша қиз дўзахдан парда бўлишининг ваъдасини берган.

Ислом дини солиҳа аёл эрининг динининг ярмига ёрдам эканини, қолган ярмида эрнинг ўзи тақво қилиши лозимлигини ўргатган.

Ҳоким ўзининг «Мустадрок» номли китобида, Анас розияллоҳу анҳудан саҳиҳ деб ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин», деб келтиргандир.

Ислом дини бизга аёл киши қиз болалигида унинг нафақаси отасининг, агар отаси бўлмаса, ака-укасининг, эрга теккач, эрининг, эри ўлса, фарзандларининг зиммасида эканини ўргатган.

Ислом дини аёл кишининг зийнатининг риоясини қилиб, ҳаж, умра қилиб бўлгач, сочининг учидан бироз қирқиши кифоя деб эълон қилган.

Ислом дини аёлни зинода айблаб, бу гапига гувоҳ келтира олмаганларга 80 дарра уриш жазосини тайинлаган ва бўҳтончини фосиқ деб, унинг гувоҳлиги қабул қилинмаслигини эълон қилган. Аёлнинг иффатига, номусига тил теккизганларга ана шундай жазо белгилаган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
 

«Афифаларга (бўҳтон) тош отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир» (Нур сураси, 4-оят).

Ислом дини бош фарзанди қиз бўлган аёлларни баракали аёллар деб эълон қилган.

Ислом дини аёл-қизлардан хоҳишини сўрамай, уларни турмушга беришдан қайтарган.

Ислом дини никоҳ ўқилгандан сўнг куёвнинг зиммасига келинга маҳр бериш мажбуриятини юклаган. Агар аёл маҳрини олмаса, эрини ўзига яқинлаштирмаслик ҳаққига эга.

Ислом дини аёлни ҳимоя қилаётиб вафот этган эркакка шаҳиднинг савобини ваъда қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким молини ҳимоя қилаётиб қатл этилса, шаҳиддир. Ким қонини ҳимоя қилаётиб қатл этилса, шаҳиддир. Ким динини ҳимоя қилаётиб қатл этилса, шаҳиддир. Ким аҳлини ҳимоя қилаётиб қатл этилса, шаҳиддир», дедилар.

Термизий ва икки Шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга яхши муносабатда бўлишни буюрганлар.

Ислом дини мусулмон эркакларнинг яхшиси аёлига яхши муносабатда бўлганидир деб эълон қилди.

Шундай қилиб, Ислом дини аёлларга кўпгина ҳуқуқлар берди.

Динимиз Ислом аёлларга шундай эҳтиром кўрсатиб турганда ва бизни ҳам аёлларни шундай эҳтиром қилишга буюриб турганда, аёлларимизга зулм қилишдан тийилиб, аксинча, уларни нозик хилқат эканлигининг риоясини қилайлик!

Бутун дунё аёлларни эъзозлаш учун бир кунни тайин қилган бўлса, биз мусулмонлар эса оналаримизни, опа-сингилларимизни, аёлларимизни, қизларимизни ҳар доим эъзозлашга буюрилганмиз!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт бу мусофирчиликдир. Дунёга келар эканмиз умр бўйи давом этадиган узун йўлга мусофир бўлиб қадам босамиз. Баъзан йўлнинг ўзидан ҳам кўра елкамизга ортган давоми...

1980 13:00 / 20.12.2021
Бугунги кунда мусулмонлар кўп яшайдиган давлатларда, ҳатто, нефтга бой бўлган Яқин Шарқ ерларида ҳам, қашшоқлик муаммолари ечим топмади. Дарҳақиқат, бошқа давоми...

14912 10:35 / 12.12.2017
Маълумки, фарзанд тарбияси энг масъулиятли, шу билан бирга, мушкул жараён ҳисобланади. Бир болани дунёга келтириб, уни тарбиялаб, вояга етказиш инсондан сабртоқат, давоми...

3098 13:30 / 12.08.2021
Албатта Аллоҳ таоло тақводор бандага шундай фаросат ато этадики, у билан одамлар орасида бўлсин, ёлғиз бўлсин, бир кишига қараб уни ёлғончи ёки ростгўй эканини, давоми...

4775 09:00 / 24.08.2021
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021