1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Таважжуҳ

15:03 / 28.05.2021 4298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Абу Муслим Хавлонийга хотини деди:

- Уйда ун қолмаган!

Абу Муслимнинг ёнида пул йўқ эди. Шу боис, унга:

- Мабодо, уйда ҳеч қандай пул қолмаганмиди?- деди.

- Йигирган ипимизни сотганимиздан қолган бир дирҳамгина пул бор эди, деди хотин.

- Яхши! Бер ўшани. Халтаниям бер, деди Абу Муслим.

Абу Муслим тўрва билан бир тангани олиб, ун олгани бозорга йўл олди. Бозорга кириб, дўконлардан бирининг олдида энди навбатини кутаётган ҳам эдики, қаердандир бир тиланчи пайдо бўлиб «эй Абу Муслим, садақа қил!», дея садақа талаб қила бошлади. Абу Муслим ундан қочиб, бошқа дўконга кирди. Қараса, тиланчи ҳам унинг кетидан кириб келяпти. Хуллас, қаерга борса, тиланчи унинг ортидан соядек эргашиб юраверди. Ҳамманинг олдида садақа сўраб, ҳоли-жонига қўймади.

Охир-оқибат, Абу Муслим ун олиши керак бўлган ўша биргина тангани унга бериб юборди. Сўнра халтасини дурадгорлар дўкони олдида тўкилиб ётган пайраҳа ва тупроқ билан тўлдириб уйига қайтди.

Эшикни тақиллатар экан, аёлининг ғазабидан қўрқиб турарди. Шу боис, аёли эшикни очиши билан халтани йўлакка ирғитдию уйга кирмай, кетиб қолди.

Хотини халтани олиб очса, унинг ичи оппоқ ун билан тўла эди. Хурсанд бўлиб кетган аёл дарров хамир қориб, нон ёпишга тайёргарлик кўра бошлади.

Абу Муслим туннинг маълум бир қисми ўтгач аёлим ғазабидан тушгандир, деган ўй билан уйга келиб, секин эшикни тақиллатди. Эшик очилди. Қараса, аёли хурсанд, тилларидан бол томяпти. Эрини дастурхонга ўтқазиб, олдига сув ва оқ нонлар қўйди.

Ҳайрон бўлган Абу Муслим «бу нонлар қаердан келди?», деб сўради. «Қаердан бўларди, бугун олиб келган оқ унингиздан-да!», деди хотини. Абу Муслим нонни ер, кўзларидан эса тинмай ёш тўкиларди.

Ушбу ҳикоя Имом Нававийнинг «Бўстонул-орифин» (Орифлар бўстони) номли китобида зикр қилинган.

Абу Муслим Хавлоний аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида иймон келтирган бироқ, У зот билан кўриша олмаган инсонлардандир. Бундай кишилар тобеинлар қаторида зикр қилинадилар. Зеро, уларнинг устозлари саҳобалардир.

Бу киши валий зотлардан эдилар. Валийлар каромати ҳақ. Аллоҳ таоло бандаларидан Абу Муслим Хавлоний каби солиҳ, ориф ва тақводор дўстларига кароматлар ато қилади.

Лекин, Абу Муслим Хавлонийнинг йиғиси пайраҳа билан тупроқнинг оқ унга айланиб қолгани учун эмас, ёки ўша куни оппоқ оби нон ейиш насиб қилганлиги учун эмас, балки, Аллоҳ томонидан унга кўрсатилган таважжуҳ туфайли эди.

Зеро, ҳақиқий ориф зотлар, валийлар ҳеч қачон ўзларини Аллоҳ ҳузурида мукаррам бўлган инсон деб ҳисобламайдилар. Балки, доим ўз камчиликлари, гуноҳлари ҳақида ўйлаб, кибр ва ғурурдан йироқ юрадилар. Аллоҳ мендан рози бўлармикан, ёки ҳузуридан қувиб солармикан, деган қўрқув ва андиша уларни тарк этмайди.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзини таниш неъматини ато этсин ва Ўзининг таваллийси билан сийласин!

                                                               Алишер Султонхўжаевнинг фейсбук саҳифасидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
бешинчи мақола Уҳуд урушидан кўп ўтмай, ўша вақтдаги ҳамма Ислом душманлари жамланиб, мусулмонларга қарши уруш эълон қилдилар ва катта аскар билан Мадинаи давоми...

724 19:30 / 17.07.2023
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларБозордаги воқеа2қисм Укоз бозори нафақат Макка, бутун Арабистон давоми...

5540 16:38 / 21.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кирадилар, давоми...

2039 11:30 / 02.01.2022
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар .ПАЙҒАМБАР ЙЎЛИДАН ЧЕКИНИШ ЙЎҚ,18қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4134 21:59 / 20.04.2017