1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Африка қитъаси: «Инсоният бешиги» ёки энг катта олмос ҳақида эшитганмисиз?

15:00 / 26.05.2021 2517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Африка... Коинотнинг энг жазирама ушбу ери ҳақида нималарни биламиз? Энг ноёб жониворлару, инсон қадами етмаган манзиллар, цивилизацияни четлаб ўтаётган қабилаларми? Ёки сув етишмаслиги, очлик, қашшоқлик, юқумли касалликлар гирдобидаги, бир вақтлар Буюк Британия, Франция, Бельгия, Италия каби чет эл давлатлари томонидан кимўзарга таланган, миллионлаб ўтмиш авлодлари қул қилинган қитъами? Келинг, Африка ҳақидаги шу ва бошқа маълумотлар билан яқиндан танишиб чиқамиз:

Африка- аҳолиси ва ҳудуди жиҳатидан Евроосиё қитъасидан кейин иккинчи ўринда турувчи континент.

Умумий майдони- (оролларни қўшиб ҳисоблаганда) 30 221 532 км².

Қитъанинг умумий аҳолиси- 1,308,491,573 кишини ташкил қилади. (2019 йилга кўра). Бу ер шари аҳолисининг 14% демакдир.

Африка - Ер шари умумий майдонининг 6 % эгаллайди. Дунё қуруқлик сатҳининг эса 20,4% қамраб олади.

Африка давлатлари шартли равишда 5 қисмга бўлинади: Шимолий, Жанубий, Марказий, Ғарбий ва Шарқий Африкалардир.

Шунингдек, Африка қитъаси чор атрофдан Ўртаер денгизи, Сувайш канали, Ҳинд океани, Атлантика океанлари билан ўралган. Аҳолисининг кўплиги бўйича энг катта давлатлар:

1. Нигерия- 203 521 163 киши,

2. Эфиопия- 110 407 454 киши

3. Миср- 100 210 834 кишини ташкил этади. (2019 йилга кўра).

Африка давлатларига сирасига, Марокаш, Танзания, Мозамбик, Мавритания, Сомали, Тунис, Мавритания, Нигерия, Бенин, Ботсвана, Буркина Фасо, Бурунди, Чад, Эритрея, Габон, Гамбия, Гана, Гвинея, ЖАР, Жазоир, Жибути, Жанубий Судан, Камерун, Кения, Конго, Либерия, Ливия ва бошқа мамлакатларни санаб ўтиш мумкин.

Тарихда «Африка учун кураш» деб номланган даврларда барча африка давлатлари хорижий давлатлар томонидан истило қилинган ва босиб олинган. Фақат Эфиопия ва Либериягина мустақил қолган.

Қитъада асосан  Ислом ва христианлик динига эътиқод қилиниб, бу икки динга қитъа аҳолисининг 85% эътиқод қилади. Қолган 15 % даҳрийлик ва турли анъанавий африка қабилалар динларидадир.

Тарихчиларнинг ҳисоблашича, 15-19 асрлар оралиғида Африкадан Америкага тахминан, 7-10 миллион киши қул қилиб олиб кетилган.

Африкада дунёдаги энг катта жонивор- Африка фили яшайди. Унинг вазни 6-7 тонна келади.

Куллинан Олмоси ёки «Африка Юлдузи» деб номланувчи олмос инсоният тарихида топилган энг йирик олмос бўлиб, у 1905 йилда Африка жанубидаги Трансвааль шаҳарчасидаги шахтадан топилган ва оғирлиги 3105 каратдир.

Африкада дунё минерал ресурсларининг 30% фоизи жойлашган.

Африка- дунёнинг энг қашшоқ ва ривожланмаган ҳудуди бўлиб, 40 % катта ёшли аҳолиси саводсиздир.

Бу ерда дунёнинг бошқа ҳеч ерида яшамайдиган жониворлар- жирафа, бегемот ва окапилар яшайди.

Энг кўп аҳоли араб тилида сўзлашади. Тахминан 170 миллион киши шу тилда сўзлашади. Умуман олганда, қитъада 2000 га яқин тил мавжуд.

Дунёдаги энг катта чўл- Саҳрои Кабир айнан шу қитъададир.

Дунёнинг энг қашшоқ топ- 10 талиги Африкададир. Шунингдек, 240 миллион африкалик сурункали тўйиб овқат емасликдан азият чекади.

Африка қитъасидаги энг бой мамлакат- Эквоториал Гвинея бўлиб, ЯИМ жон бошига - $ 16,507 долларни ташкил қилади.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга .Эй мўминларнинг амири Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга давоми...

1155 07:28 / 25.10.2019
У барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилган Зотдир.Токи, сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, давоми...

3987 19:40 / 31.05.2019
Ҳумайд Руъос айтади .Тушимда Кисоийни кўриб, .Қаердасиз, деб сўрадим. .Жаннатга кирдим,, деб жавоб берди. .Нима сабабдан, дедим. У .Аллоҳ таоло Қуръон сабабли менга давоми...

1687 09:20 / 26.01.2020
Жаннатда Одам алайҳиссалом қизларининг бир хил ёшда бўлиши, аммо ҳурлар турлича экани, жаннат аҳлининг нафслари қандай хоҳласа, шундай ndash кичик ёки катта давоми...

13983 08:45 / 17.01.2019