1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз қолма!

17:08 / 17.05.2021 2333 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Китобидаги қуйидаги оятлар хусусида фикр юритинглар:

«Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келмишдир. Кимки (уларни) кўрса, ўзи учун яхши» (Анъом сураси, 104-оят).

«Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир» (Фуссилат сураси, 46-оят).

«Ким шукр қилса, бас, албатта у фақат ўз (фойдаси) учун шукр қилур» (Намл сураси, 40-оят).

«Ким покдомон бўлса, у фақат ўз (фойдаси) учун покдомон бўлур» (Фотир сураси, 18-оят).

«Ким жиҳод қилса, фақат ўз (фойдаси) учун жиҳод қилур (яъни, ким Аллоҳ йўлида саъй-ҳаракат қилса, бундан Аллоҳ эмас, балки ўша кишининг ўзи учун манфаат бўлур)» (Анкабут сураси, 6-оят).

«Бас, ким тўғри йўлга юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлур» (Юнус сураси, 108-оят).

«Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан махрум бўлур)». (Муҳаммад сураси, 38 -оят).

«Энди ким (ўз қасамёдини) бузса, бас, у фақат ўз зиёнига бузур» (Фатҳ сураси, 10-оят).

«Кимки бирон гуноҳ қилса, фақат ўзига зарар қилган бўлади» (Нисо сураси, 111-оят).

«Ким (уларни) кўрса, ўзи учун кўрур. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зиёндир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман» (Анъом сураси, 104-оят).

Юқоридаги оятлар энг ёрқин сурат ва кучли ибора билан шахс масъулияти ва унинг натижаларини ёритиб бермоқда.

Қиёмат кунидаги нажотинг сени ўзингга тааллуқли бўлиб, сен билан бирга бўлганлар нуқсони учун сен асло тутилмайсан.

Балки ўзинг хусусингдаги камчилик ва гуноҳларинг сабаб жазо, сўроққа тортиласан.

Шундай экан Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз қолма!

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ва Суннатда келган асосий қоида бор, агар унга амал қилинадиган бўлса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, яқинларимиз қалбида хурсандчилик пайдо бўлиб, давоми...

3621 16:00 / 27.02.2023
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Очиқойдин араб тилида, Шуаро сураси, 195оят. Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу давоми...

1221 18:03 / 02 март
Ибн Насавийнинг ҳузурига икки кишини ўғриликда гумонланиб олиб келишди. Уларнинг бири айбсиз эди. Насавий ходимини чақирди Ҳой бола Бир идишда сув олиб келБола давоми...

1253 16:00 / 24.11.2022
Милоддан аввалги учинчи асрда яшаб ўтган Хитойлик файласуф Хан Фей Цзи айтади.Сонгда бир деҳқон бўлиб, у ўзининг даласида ер ҳайдаб деҳқончилик қилар эди. Унинг давоми...

2491 09:00 / 28.05.2022