1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ансорийлар ажр-савобнинг ҳаммасини олиб кетишди

20:00 / 13.05.2021 2237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анасдан ривоят қилинади:

«Муҳожирлар:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Ансорийлар ажр-савобнинг ҳаммасини олиб кетишди», дейишди.

«Йўқ, ундай эмас. Сиз уларнинг ҳаққига дуо қилиб турсангиз ва уларга мақтов айтиб турсангиз, ундай бўлмайди», дедилар».

Шарҳ: Ансорийлар муҳожирларга инсоният тарихида мисли кўрилмаган яхшилик қилишди. Ҳижрат қилиб келганларида уларни очиқ қалб билан кутиб олдилар, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминладилар.

Ансорийлар муҳожирларнинг барча эҳтиёжларидан хабар олиб туришган, уларга уйларининг ярмини бўлиб беришган. Ҳатто баъзи ансорийларнинг иккита хотини бўлса, «Эй биродар, хотинларимдан бирини танла, мен талоқ қилай, сен унга уйлангин», дейилган ҳолатлар ҳам бўлган.

Инсоният тарихида ҳеч бир қавм ансорийлар муҳожирларга қилган яхшиликни қилмаган. Ана шундай улуғ амалларни қилган ансорийларни кўриб, муҳожирлар «Ансорийлар ажр-савобнинг ҳаммасини олиб кетишди», деган фикрга боришган ва буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга изҳор қилишган.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ, ундай эмас. Сиз уларнинг ҳаққига дуо қилиб турсангиз ва уларга мақтов айтиб турсангиз, ундай бўлмайди», деб жавоб берганлар.

Шунинг учун биров яхшилик қилса, ҳеч бўлмаганда унинг ҳаққига дуо қилган одам ҳам савоб олар экан. Бу нарса Ислом маданиятининг намуналаридан биридир. Чунки одамларга шукр қилмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайди. Бу амал жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишига ҳам омил бўлади.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
40. Ибн Умардан ривоят қилинади.Сафарда бир аъробий олдимиздан ўтди. Ўша аъробийнинг отаси Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган эди. Аъробий.Фалончининг давоми...

3049 08:30 / 12.01.2019
63. Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ораларида қариндошлик алоқасини узган кимса бор қавмга раҳмат тушмайди,, давоми...

2092 14:30 / 15.03.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. .Нафақа қилган яхшилигингиз отаонага, қариндошларга, давоми...

2323 15:05 / 24.12.2019
88. Анасдан ривоят қилинади.Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У ерда мен, онам ва холам Умму Ҳарамдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. давоми...

2542 16:00 / 25.06.2019
Аудиолар

121496 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42988 14:35 / 11.08.2021