1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаммад Алининг турли суҳбатларда айтган гаплари

09:00 / 05.05.2021 3003 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизнинг қайси миллатга мансублигингизнинг Холиққа нима аҳамияти бор? Аввало, сиз инсонсиз. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутманг. Миллатингиз билан фахрланманг, чунки ёмон ёки яхши миллатлар йўқ. Худо учун ҳаммамиз тенгмиз.

* * *

Агар мен сизга бу стаканни кўрсатиб, уни ҳеч ким ясамаган, десам, нима дейсиз? У ўзини ўзи яратган, десам ишонасизми? Йўқми? Агар биз жамланиб турган бу телевидение йўқдан пайдо бўлган, бирон-бир одамнинг қўли тегмаган, десам мени ақлдан озганга чиқарасиз. Кийган кийимларингиз ўзи тикилган, ҳеч қанақа тикувчи йўқ деган гапимга эса ишонмаслигингиз тайин. Аммо кийимларингиз ўзини-ўзи яратмаган, бу стакан ўзи пайдо бўлмаган, бу бино ўзини ўзи қурмаган бўлса, унда қандай қилиб ой осмонда пайдо бўлиб қолди?! Юлдузлар-чи... Юпитер, Нептун, Марс ва Қуёшчи? Табиатни нима дейсиз ...?! Қанақасига шунча нарсанинг Яратувчиси бўлмаслиги мумкин?! Шунингдек, мен биз бир куни савол-жавоб қилинишимизга ишонаман. Масалан, Гитлер каби инсониятни қирган одам қутулиб қолиши мумкинми? Одил Зот уни бу дунёда бўлмаса, ўлимдан кейин жазолайди.

* * *

Биз бошқаларга қанчалик кўп ёрдам берсак, ўзимизга шунчалик кўп ёрдам берган бўламиз.

* * *

Муносиб жавоб бера олмаганингда сукут олтиндир.

* * *

Худо инсонга у кўтара олмайдиган юкни юкламайди.

* * *

Мен чекмайман, лекин чўнтагимда гугурт қутисини олиб юришни канда қилмайман. Қалбимда гуноҳ қилишга мойиллик пайдо бўлганида, мен гугуртни ёқиб, кафтимни унга тутаман. Кейин ўзимга-ўзим: «Али, сен бу ҳароратни кўтаролмайсан, шундай экан жаҳаннамнинг чидаб бўлмас оташигақандай бардош берасан?» дейман.

* * *

Тушларингизни рўёбга чиқаришнинг энг яхши усули – уйғонишдир.

* * *

Тўғри бўлганингизда, буни ҳеч ким эсламайди. Ва хато қилишингиз билан ҳеч ким уни унутмайди.

* * *

Мен учун энг оғир жанг Паркинсон касаллиги билан курашиш. Йўқ, у оғриқ бермайди. Бу ҳолатни тушунтириш қийин. Мени албатта имтиҳон қилинаяпман: ибодатда бардавомманми, иймонимни сақлаб қола оламанми? Аллоҳ барча ўзига яқин одамларни синовдан ўтказади.

* * *

Хўроз фақат ёруғликни кўрганда қичқиради. Уни зулматга қўйиб қўйин, у ҳеч қачон қичқирмайди. Мен ёруғликни кўрдим ва мен қичқираман.

* * *

Оқиллик сен қачон аслида ҳеч нарса билмаслигингни билишингдир.

* * *

Мени ким билан учрашишни исташимни сўраяпсизми? Муҳаммад пайғамбар билан!

* * *

Мен ўзимга суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмларини танлаганман ва одамларнинг у зотнинг исмларини оёқ ости қилишларига йўл қўёлмайман.

«Ҳилол» журналининг 3 (24) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Таърифларнинг барчасини кўриб чиқилганда давоми...

2441 11:10 / 16.09.2019
Али ибн Ҳусайн ибн Воқид отасидан ривоят қилади .Абу Муслим Иброҳим ибн Соиғ ўлдирилганидан кейин уни тушда кўргим келаверди. Бир куни у тушимга кирди. Ундан давоми...

1536 07:10 / 31.05.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта .Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта давоми...

3292 11:00 / 17.03.2020
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

1925 08:00 / 29.01.2020