1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Закоти берилган мол (Ҳошимхоннинг айтганлари)

12:00 / 03.05.2021 2094 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизнинг диёрларимизга Аллоҳ турфа хил неъматлар ато этган; баланд тоғлар, серсув дарёлар, бепоён қир-адрлар, дов-дарахт, мева-чева, турли-турли сабзавотлар... Бу неъматлар нархи қандай бўлмасин, йилнинг тўрт фаслида ҳам ўлкамиз бозорларида ҳўлу қуруқ топилади. Хусусан, тожирлар майиз, ўрик қоқи, писта, бодом, ёнғоқ каби меваларни чекка ўлкаларга ҳам олиб бориб сотиб тирикчилик қилишади.

Бир куни Ҳошимхон исмли танишим ана шундай тижоратчилардан бири ҳаётида содир бўлган кичик бир воқеани сўзлади.

Қишлоғимизда Аҳмад ака деган савдогар бор. Қишлоқ аҳли уни жуда яхши кўради, ҳурмат-иззат қилади. Аҳмад ака бировни алдамайди, ёлғон сўзламайди, имкони борича муҳтожларга садақа, қарз сўраганга қарз беради. Тирикчилиги савдо-сотиқ ортидан ўтади. Оиласини шу касб ортидан ҳалоллик билан тебратиб келади. Менимча, Аҳмад ака чин савдогар. Муомаласи бинойидек, яхши гапиради, мижозга молини олсин-олмасин зарда қилмайди. Қолаверса, у киши улкан бозорнинг бу бурчагидан мол олиб, устига фалон сўм қўйиб, иккинчи бурчига бориб сотадиган тоифадан эмас. Узоқ йиллардан бери олисга қатнайди. Ўрис шаҳарларига боради. Савдогарларнинг кўпи Аҳмад аканинг табиатидаги холислик ва адолатни билгани боис унга шерик-ҳамсафар бўлишни хуш кўришади.

Бир сафар уч-тўрт қишлоқдош «КамАЗ»ни ижарага олиб, унга турли ноз-неъматлардан, қуритилган мевалардан ортиб сафарга равона бўлишади. Узоқ масофа юрилгач, кўприги бузилган, аммо юк машиналари амал-тақал қилиб ўтиб-кечиб турган дарёчага рўбарў келишади. Ҳайдовчи таваккалига машинасини жадаллатиб, газини бериб кечув сари юради. Офат-синовни қарангки, кутилмаганда бир ён ғилдираклари бехос чуқурга тушиб, машина ўрнида таққа тўхтайди. Кузов усти очиқ эмасми, қаттиқ силкинишда моллар тўрт тарафга сачраб кетади. Бир қисми дарё сувига учиб тушади. Аммо ажабки, Аҳмад аканинг юкларининг бир қисми машинада қолибди; пастга отилиб кетганлари ҳам қуруқ қирғоққа тушибди. Ҳолбуки, моллар аралаш юкланган эди.

Шериклар ҳайрон: гўё биров бу ишни атайлаб қилгандек, Аҳмад ака эса Аллоҳ иродаси ила содир бўлмиш бу ғаройиботга гувоҳ бўлиб, шукроналар айтиб, дарё сувидан таҳорат олади, аср намозини ўқиб шериклари ёнига қайтади. Орага жимлик чўккан. Мол аччиғи ёмон – шериклар хомуш. Табиийки, ҳар кимнинг бошида «Нега шундай бўлди?» саволи айланади. Бу ҳолни ҳамсафарлар кўзидан ўқиб олган Аҳмад ака бир-икки оғиз сўзлаб қўйишни маъқул кўради.

«Аллоҳ ҳар нарсани кўргувчи, ҳар нарсани билгувчи ва ҳар нарсани бало-офатлардан сақлаб қолгувчи зотдир. Закот – молни поклайди. Аллоҳ покликни хуш кўради. Бу машинага ортилган молларимнинг закоти ўз вақтида берилган эди. Бу ҳодиса ҳикматини шунга йўйдим», деди.

Бор гап шу, азизлар. Ибратли туюлди, баҳраманд бўласизми, деган илинжда сизга ҳам илиндим.

Илова:

Менга собиқ бир синфдошим уйида ғамлаб қўйилган анча-мунча ғалласидан кимдир бир қоп-ярим қоп ўғирлаётганини сўзлаб қолди. Ундан: «Ҳалол меҳнат ортидан топилганми ўзи?» дея сўрабман-у, саволнинг яна ҳам муҳимроғи хаёлимга келмабди. Аҳмад ака ҳодисасини ёза туриб, кечикиб бўлса ҳам, ижозатингиз билан саволимнинг шу муҳим қисмини бериб қўяй: «Молингизнинг закоти берилган эдими, ўзи?!»

Баҳодир Нурмуҳаммад

«Ҳилол» журналининг 4(25) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз тоифадан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа бор1. Аллоҳ таоло уни ғамга солган нарсани бартараф қилиш давоми...

4392 12:52 / 12.06.2018
Савол Ҳаж ибодатида .ҳажжи бадал,, яъни бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш мавжуд. Шу каби рўзада ҳам бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкин бўладимиЖавоб намоз ва рўза давоми...

3112 14:00 / 29 март
Жобир ибн Атийкдан, у отасидан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Келажакда ҳузурингизга ёмон кўрилган жамоатлар келадилар. Бас, қачонки улар давоми...

7981 13:00 / 10.05.2021
Қуйида закотга доир замонавий муаммолар бўйича илмий анжуманларнинг фатволаридан намуналар келтириб ўтамиз.1. .Ҳаром мол, ndashэгалик қилиш ёки фойдаланиш шариатда давоми...

4171 12:47 / 12.06.2018