1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иймонсиз яшаб бўлмайди

08:00 / 02.05.2021 1641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оқилона билим мени ҳаётнинг маъносизлигини тан олишга мажбур этди, менинг ҳаётим тўхтаб қолди ва мен ўзимга суиқасд қилиш ҳаракатига тушиб қолдим. Теварак-атрофимдаги одамларга, бутун инсониятга юзланганимда, улар яшаётгани ва ҳаётнинг маъносини биламиз, дейишаётганини кўрдим. Ўзимга назар ташладим; мен ҳаёт маъносини билимим даражасида яшаган эканман. Бошқа одамларга ўхшаб менга ҳам ҳаётнинг маъносини ва яшаш имконини иймон берган экан.

Ундан нарига ўгирилиб, бошқа мамлакатларнинг менга замондош ва ўтиб кетган одамларига қараб ҳам яна ўша аҳолининг ўзини кўрдим. Қаердаки ҳаёт бўлса, ўша жойда инсоният пайдо бўлгандан бери унга яшаш имконини берадиган иймон бор. Ва иймоннинг асосий белгилари ҳамма жойда ва ҳамиша бир хил.

Ҳар қандай иймон кимга ва қандайлигидан қатъий назар инсоннинг чекланган ҳаётига чекланмаган нарсанинг маъносини бахш этади ва бу маънони азоб-уқубатлар, муҳтожликлар, ўлим маҳв этолмайди. Бинобарин, фақат иймондагина ҳаётнинг маъносини ва яшаш имконини топиш мумкин. Шунда англадимки, сўзнинг энг муҳим маъносида олиб қарасак, иймон «кўз илғамас буюмларни» ва ҳоказоларни фош қилишгина эмас, фақат каромат эмас (бу иймоннинг сифатларидан бирининг тасвири, холос), инсоннинг Худога муносабатигина ҳам эмас (Худо орқали иймонни белгилаш керак эмас, аввал иймонни белгилаб олиб, сўнгра Худони белгилаш лозим), кўпинча, иймонни мана бундай тушун, деб одамга айтилган гапларга қўшилишгина эмас, балки иймон инсон ҳаётининг маъносини билишдир ва шу билими важидан инсон ўз-ўзини маҳв этмайди, балки яшайди. Иймон ҳаётнинг қудратидир. Инсон яшар экан, у бирор нарсага ишонади, иймон келтиради. Агар у «нима учундир яшамоқ керак» деб бирор нарсага ишонмаса, иймон келтирмаса, унда у яшамас эди. Агар у чекланган нарсани кўрмаса ва унинг хаёлий бир нарса эканини англамаса, у ана шу чекланган нарсага ишонарди; агар у чекланган нарсанинг хаёлий эканини англаса, унда у чексиз нарсага ишонмоғи керак. Иймонсиз яшаб бўлмайди.

Лев Толстой,

«Иқрорнома»дан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон зоти Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар ичида энг улуғи ва афзали ҳисобланади. Шундай афзаллик жиҳатларидан бири, унинг ҳар бир аъзосининг ўзига хос вазифа давоми...

4825 18:10 / 04.03.2019
Олма ейиш учун олма кўчатини олгани бозорга бориб, уни сотиб олиш керак. Кўчатни кўтариб, уйга келиш керак. Ҳовлининг бирор жойига ўша кўчатни экиш керак. Кейин давоми...

4298 16:00 / 03.09.2021
Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг давоми...

4257 14:00 / 28.07.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Магар ундан олдин ёки кейин тутсангиз, давоми...

1611 10:00 / 30.05.2019