1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Амалларнинг тўғрилиги қалбларнинг тўғрилиги билан

05:00 / 06.03.2017 2809 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Техника ривожланиб, инсон ҳаёлига келтира олмаган даражаларга етган замонда ваъз ва иршод мақолалари кўплиги ва осон қўлга киритилишига қарамай, кўпчилигимиз руҳий, маънавий жиҳатдан орқага кетиб қолаяпмиз!

Ҳолимиз Аллоҳ рози бўладиган ва У Зотга маҳбуб ҳол эмас.

Маълумот алмашиш ва алоқа воситалари бунчалик ривожланган, ахборот уммони инсонни тўғри йўлга чақирувчи юзлаб рисолалар билан тўлиб-тошган бу кунлар аждодларимизнинг хаёлига ҳам келмаган, аммо уларнинг ҳоллари Аллоҳни рози қилган, улар У Зотни кўп зикр қилганлар, тақволари эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўладиган даражада юқори бўлган.

Бунинг сабаби нима?

Сабаби оддий – бизларнинг қалбимиз қотиб кетган. Қалбларимиз қаттиқ, меҳрсиз ва қоронғу! У зотларнинг қалби эса мусаффо, пок бўлган.

Хўш, уларга ўхшаб қалбларимизга ҳаёт бағишлаш, уни поклашни истасак, нима қилмоғимиз керак?

Бунинг учун аввало қалбларимизни, қалбдан чиқадиган сўзу амалларимизни сарҳисоб қилиб, ширк, риё, кибр, шаҳватларга қул бўлишдан поклайлик, мунофиқлик ва ҳасаду ёлғон, фисқу фасоддан тозалайлик. Ўрганган ва эшитган ҳар бир диний таълимотимизга амал қилайлик, шундан кейингина иккинчисини ўқиб, эшитиб, ўрганайлик. Акс ҳолда, билиб амал қилмасак, билганимиз ўзимизга қарши ҳужжат бўлиб, қалбимиз қотиши, руҳиятимиз жонсиз ҳолга келиб қолиши мумкин. Қачонки қалбларимиз ислоҳ бўлса, шундагина ҳолимиз ҳам тўғриланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Огоҳ бўлинглар! Танада бир парча гўшт бор. У соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинглар, ўша нарса қалбдир».

Хулоса шуки, инсоннинг ҳаёти тўғри, саодатли бўлиши учун унинг қалби соғлом бўлиши керак, қалб эса диннинг таълимотларига амал қилиш ила соғлом бўлади. Кўп маълумот билиб, амал қилмаган киши жонсиз саҳифага ўхшаб қолар экан...

 

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Узлатнинг фойдаси ва зарари ҳақида бу каби далилҳужжатларни кўплаб келтириш мумкин. Уламоларимиз ушбу масалага оид барча маълумотларни ўрганиб чиқиб, узлатнинг давоми...

2388 21:00 / 10.05.2019
Ғазабнинг сабаблари кўп бўлиб, жумладан, қуйидагиларни айтиш мумкин 1. Манманлик. 2. Мазаҳ. 3. Ҳазил. 4. Масхара. 5. Айблаш. 6. Риёкорлик. 7. Алдамчилик. 8. давоми...

2392 19:00 / 30.07.2022
Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн, вассолату вассаламу алан Набиййил амийн ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Аммо баъд. Албатта, қалб танадаги барча аъзоларнинг давоми...

4298 05:00 / 01.03.2017
Бундай одам арабларда .икки тилли, ҳам дейилади. Бу сифатга эга бўлган одам икки душман тараф орасида гап ташиб юради ва икки тарафга ҳам ёқадиган гапни гапиради. давоми...

3537 16:00 / 10.04.2021