1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Шаъровийнинг ҳикматли гаплари

05:00 / 06.03.2017 2787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Уммийлик (саводсизлик, ўқиш-ёзишни ўрганмаганлик) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун айб деб гумон қилишдан эҳтиёт бўл. Саводсизлик бошқалар учун айб бўлса-да, у зот алайҳиссалом учун бу шарафдир. Чунки, уммий сўзининг маъноси “Онасидан туғилган кунидагидек соф фитратда бўлиб, бирор кишидан илм ўрганмаган” деганидир. Шундай! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халқдан илм ўрганмадилар. У зот алайҳиссалом Холиқдан таълим олдилар. Натижада, у зот алайҳиссаломнинг илмларининг мартабаси халқларнинг илмининг мартабасидан устун бўлди.

2. Агар мусулмонларнинг юртида бир фақирни кўрсанг, билгингки, ўша ерда унинг молини ўғирлаган битта бой бор.

3. Ризқ фойдаланиладиган нарсадир, қўлга киритиладиган нарса эмас. Гоҳида сен кўп молни қўлга киритишинг мумкин, лекин ундан инфоқ қилмайсан, ундан фойдаланмайсан. Шунинг учун у сенинг ризқинг ҳисобланмайди. У мол бошқаларнинг ризқидир. Сен унинг қўриқчиси бўласан, холос. То уни соҳибларига (меросхўрларга) етказгунингча ундан бир чақа ҳам инфоқ қилмайсан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласи “Молим, молим” дейди. Эй Одам боласи! Сенга молингдан фақатгина еб, тугатганинг, кийиб, эскитганинг ёки садақа қилиб, сарф қилганинг ас қотади” деганлар.

4. Мунофиқлар ҳаётдаги ҳақиқий бойликка эътиборларини қаратмайдилар. Лекин улар фақатгина ҳаётнинг зоҳирий бойлигини оладилар. Нақд фойдани кўзлайдилар. Қалбларидаги зулматлар уларни иймон нурини кўришларига тўсқинлик қилади. Уларнинг кўзларини йўқолувчи, вақтинчалик бўлишига қарамасдан дунёнинг ялтироқ нарсаси қамаштиради, холос.

5. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “Сўнгра узоқ (вақт) қолмай (ҳудҳуд келиб) деди: “Мен сен огоҳ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлдим...” (Намл сураси, 22-оят). Ҳудҳуднинг Пайғамбарга айтган гапига қаранг. Сулаймон алайҳиссаломдан кичикроқ бўлган махлуқ Ҳудҳуд Сулаймон алайҳиссаломга “Мен сен билмаган нарсани билдим” деяпти. Бу сўз бизга ўзимиздан кичиклар билан гўзал одоб ила муомала қилишимизни ўргатиш учун айтилмоқда. У Зот биздан кичик бўлганларга бизга ўргатмаган нарсани ўргатади. Қарға бизга вафот этганларимизни қандай дафн этишни ўргатмадими? Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди” (Моида сураси, 31-оят).

6. Албатта, дин гапириладиган сўз ва амал қилинадиган сулукдир. Агар сўз сулукдан ажратилса, даъват зое бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло шундай деб марҳамат қилган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қилдик ёки қиламиз деб) айтурсиз?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наздида катта нафрат (боиси)дир” (Саф, 2-3). Чунки, бир ёмонликдан қайтариб туриб, ўшани ўзинг қилаётганингни кўрган киши сени алдамчи, фирибгар деб ўйлайди...

7. Албатта, мўмин инсон эртанги кундан қўрқмайди. Қандай қилиб қўрқсин, ахир Аллоҳ оламларнинг Робби-ку! Агар инсонда таом бўлмаса ҳам Аллоҳ унга ризқ беришига ишонади. Чунки, У Зот оламларнинг Роббидир. Агар у инсоннинг бошига бир муаммо тушса, “Албатта, Аллоҳ муаммони даф этиб, машаққатни аритади” деб қалби хотиржам бўлади. Чунки, У Зот оламларнинг Роббидир. Агар у инсонга бир неъмат етса, Аллоҳни зикр қилади ва Унга шукр қилади. Чунки, ўша инсонга неъматни берган Зот оламларнинг Роббидир.

8. Иймон йўли билан шайтон йўлининг ўртасиги фарқ – ҳодиса битта, лекин қарама-қаршилиги, ихтилофли жойи шундаки, бири ҳалол йўл, бири ҳаром йўл. Инсонлар ҳалол йўлда қандай тасарруф қилишларига қара: нурда, хотиржамликда тасарруф этадилар. Ҳаромда, шайтоннинг йўлида қандай тасарруф қилишларига қара: зулматларда, беркитиб, яшириб, биров кўриб қолмаслигига уриниб тасарруф қиладилар. Шу жойдан қуйидаги Қуръоний таъбирнинг сири маълум бўлади: “Ўз шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганларида эса...” (Бақара, 14). 

9. Шайтоннинг йўли холи жойга, сени ҳеч ким кўрмайдиган жойга, сени ҳеч ким эшитмайдиган жойга муҳтож бўлади. Чунки, шайтоннинг йўлида бир ишни ошкора қилиш шармандалик бўлади. Шунинг учун нотўғри иш қилаётган кимса ўзининг нотўғри ишини яширишга, беркитишга уринаётганини кўрасан. Унинг беркитишга уриниши – қилаётган иши гуноҳ ва қабиҳ иш эканига, ҳеч ким ундай ишни қилмаслиги кераклигига далилдир. Модомики, бирор жойда бир ишни биров кўриб қорлмаслигини хоҳлаб, яшириб қиляпсанми, билгингки, биров билиб қолса, уялишингни ҳис қилиб қилаётган ўша жойдаги ўша ишинг шайтоннинг ишидан бўлиб, Аллоҳ таоло у ишга асло рози бўлмайди.      

10. Баъзи одамлар ўзларини “Мусо алайҳиссаломнинг давридаги Фиръавн ким эди?”, “Зулқарнайн ким эди?” каби саволлар билан машғул қиладилар. Биз уларга айтамиз: “Сизлар ҳеч нарсанинг тагига ета олмайсизлар. Чунки, қиссани ҳикоя қилишдан мақсад муайян шахс эмас, балки қиссадан олинадиган ҳикмат, ибрат эканини билишимиз учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло бизга шахсларни баён қилмай, қиссанинг ўзини ҳикоя қилди”.

11. Отаси бор киши безовта бўлмайди-ю, Роббиси бор киши қандай безовта бўлади?!

12. Асарда шундай келган: “Ҳақиқий олим уни яратган Зотни танийдиган ва нима учун яратганини биладиган кишидир”.

 

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳим, мен Сендан ... дангасаликдан ... паноҳ сўрайман,.Сиз шахсий жиҳозингизни ёқиб, унинг бир неча тугмачаларини давоми...

7573 16:25 / 13.12.2017
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, кўйлак ёки салла, деб унинг номини айтиб туриб, давоми...

2512 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида қуйидагича марҳамат қилади Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар Отаоналарга эса яxшилик давоми...

4744 05:00 / 04.03.2017
Маълумки, динимиз Ислом раҳмат динидир. У меҳрмурувватга, эзгуликка чорлайди, раҳмдилликни тараннум этади. Кўплаб ояти карималар ва ҳадиси шарифларда Аллоҳнинг давоми...

6501 05:00 / 02.03.2017