1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Исроф – ҳаромдир

05:00 / 06.03.2017 2808 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, ўзимизга керакли нарсаларни қўлга киритишга, хоҳлаганимизни эса улоқтиришга одатланганмиз. Аммо биз кераксиз деб ташлаб юборган нарсамиз ёки егуликлар кимлар учундир ҳаёт манбаи бўлса, не ажаб?.. Бу нарса бизни ўйлантирмагани ва неъматга бепарволик қилганимиз, жуда ачинарли. Лекин ҳар бир вақтни ғанимат билиб, берилган неъматларнинг қадрига етиб, шукр қилувчилар ҳам оз эмас, албатта. Аллоҳ таоло ҳам исроф қилувчиларни суймайди ва Исро сурасининг 27-оятида шундай марҳамат қилади: «Албатта, исроф қилувчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса Роббисига ўта ношукр бўлгандир».

Исроф қилиш берилган неъматларга ношукрлик демакдир. Шундай экан ҳар нарсада тежамкор ва парҳезкор бўлиш, ҳаётнинг, берилган умрнинг, ҳар дақиқасининг қадрига етиш муҳимдир. Маълумки, ўзбек халқи меҳмондўст бўлиш билан бирга тўй-ҳашамлар, маросимлар, турли хил зиёфатларга бой бўлган ажойиб халқидир. Бу жуда ҳам яхши фазилат, албатта. Бироқ, ана шундай маросимларда исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани натижасида билиб-билмай, оятда айтилганидек «… шайтонларнинг биродарлари… » сифатига эга бўлиб қолинмаётганмикин?!.

Уч-тўрт хил овқатлар, ширин таомлар, ичимликлар буларнинг барчаси манманлик ва хўжакўрсин учун қилинган амаллар сирасига кириб, алал-оқибат исрофгарчиликка сабаб бўлгани боис, савоб иш билан бирга гуноҳни ҳам ортириб олинаётганини билиб, бундан тийилиш, неъматнинг шукрини адо этган бўлинар эди. Еб-ичиш гуноҳ эмас, албатта, аммо исроф қилиш гуноҳдир. Имом Бухорий келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», деганлар. Афсуски, аксарият кишилар еб-ичишнинг хилма-хил экани ва мўл-кўллиги билан роҳат-фароғат топаман, деб ўйлайдилар. Лекин «Қорним тўқ, не ғамим бор?» дейдиганлар адашадилар. Озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилиш ҳам соғлиққа зарар эканини, кўп касалликларга олиб келишини тиббиёт исботлаган.

Бизни бундай исрофгарчиликлардан Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин.

Берган неъматларига беҳисоб шукрлар айтиб,

Ўзига яқин бўлиб яшамоқликни насиб этсин! Омин!

 

Фотиматуз зуҳро тайёрлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.Инсонни илму ирфон ила мукаррам қилган ва унга баённи ўргатган Аллоҳга ҳамдалр бўлсин Инсу жиннинг саййиди бўлмиш зотга Аллоҳ салоту давоми...

4184 05:00 / 18.01.2017
. . ,. . . ,. . Абу Довуд, Ибн Можа ва Доримий келтирган ривоятда давоми...

3741 17:00 / 22.07.2021
121. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким менга қасддан ёлғон давоми...

8424 18:29 / 26.07.2017
Маълумки, биз ҳозир техника технология, интеллектуал билим ва салоҳиятлар асрида яшамоқдамиз. Авваллари, барча соҳада бўлганидек, фиқҳ соҳасидаги муаммолар, давоми...

3076 05:00 / 18.01.2017