1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Дуо гўзал ибодатдир

05:00 / 06.03.2017 3349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дуо гўзал ибодатдир

 

Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар».

Пайғамбарлар, валийлар Аллоҳдан каттаю кичик нарсаларни сўрашган. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг ал-Ваҳҳоб сифатини тўлиқ тушунишган.

Сулаймон алайҳиссалом нима сўраганларини ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? У зот: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен Ваҳҳобсан», деганлар, аввалию охири йўқ подшоҳлик сўраганлар. Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик, подшоҳлик ва илму ҳикмат берди, шамолдан тортиб, инсу жинлар, набототу жамодот оламини бўйсундириб қўйди.

Демак, дуода зуҳду тавозеъ қилиб ўтирилмайди.

Аллоҳдан бу дунёда истаган барча нарсангизни сўранг. Аллоҳдан охиратда истаган барча нарсангизни сўранг. Ҳатто бундай неъматларга ўзингизни нолойиқ деб билсангиз ҳам, ҳеч иккиланмай сўрайверинг, чунки сиз Ваҳҳоб Зотдан сўраяпсиз, барча нарсага Қодир Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган барча нарсаларни берса ҳам, мулки мутлақо камайиб қолмайдиган Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган нарсаларга қўшиб яна бир неча баробари ҳам беришга қодир Ғаний Зотдан сўраяпсиз.

Дуо – гўзал ибодатдир, аммо кўпчилик буни унутиб қўйган. Биз бу гўзал ибодатни қанча кўп қилсак, Аллоҳ таоло буни шунча хушлайди. Бу ибодатнинг негизида Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилиш ётади.

Аллоҳдан барча нарсани иккиланмай сўрайверинг, Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлаверинг. Билингки, Аллоҳ таоло У Зотга қўлини кўтариб, дуо қилган банданинг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади.

 

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ

Муаллиф
Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Руҳий тарбия соҳасида бу икки сифат деярли доимо бирга зикр қилиб келинган. Баъзи ҳолатларда иккисини бир нарса деб тушунилгани ҳам мулоҳаза қилинади. Биз ўзимиз давоми...

4227 05:00 / 28.02.2017
учинчи мақолаЮсуф алайҳиссалом нафси ҳақида шундай деди.Ўзимни нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир, Юсуф сураси, давоми...

6761 10:59 / 25.04.2019
1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради. Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган давоми...

2097 19:32 / 16.10.2021
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. У Зот Ўз раҳматидан давоми...

1099 19:00 / 11.11.2023