1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида кўзи ожизлар ўртасида «Асмоул-ҳусно» танлови ўтказилди

18:50 / 25.03.2021 1513 pdf Ўқиш режими + -

Имом Байҳақийнинг «Зуҳдул кабир» китобида Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

Тафаккур қилинглар ва надомат чекишдан олдин билиб-ўрганинглар. Дунёга мағрур бўлманглар. Соғлом киши бир куни касал бўлади, янги нарса бир куни эскиради, неъмат бир куни тугайди, фаноликка юз тутади, ёшлик ҳам кексалик сари равона бўлади.

Шундай экан, Яратган Роббингни ёдга олишинг, Унинг санъати асари бўлмиш коинот ва ундаги барча мавжудот-махлуқотларнинг яратилиши ҳақида тафаккур қилишинг, беихтиёр лол қолиб, У зотга ҳамд айтишинг, ўзингни ҳам, борингни ҳам асрайдиган мустаҳкам қўрғондир.

Бугун 25 март куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар, яъни кўзи ожизлар ўртасида «Асмоул-ҳусно» танлови ўтказилди. Танлов эркак ва аёл-қизлар ўртасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини ёд олган ҳолда ўз қобилиятларини намойиш этдилар. Сизу бизга ибрат ва намуна ўлароқ ўтган танловни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Вақф» хайрия жамоат фонди юқори савияда ташкиллаштириб берди. Очиғи, соғлом инсон ушбу танловни кузатар экан, барча иштирокчиларнинг маҳоратига тан бермай иложи йўқ. Айниқса, тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ва равон қатнашган иштирокчиларнинг чиқиши барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллади десак муболаға бўлмайди. Эй инсон, қалб кўзингни оч, ҳозир сенда барча имкониятлар муҳайё, Аллоҳга тавба қилишга, Унга шукр ва итоат этишга шошил деган ҳис туйғулар ўтган бўлса неажаб.

Тўғриси, танловда қатнашган иштирокчиларнинг имконияти чекланган дейишга тил ожизлик қилди. Чунки у ерда ожизлар биз эдик.

Тадбирга «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Хайруллоҳ ҳожи Акромов ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ходимаси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиласи Дилбар Аҳмедова, Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатовалар ташриф буюришди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан салавотлар, нашидалар айтилди.

Иштирокчиларнинг чиқишларини жамоатчилик вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 3 ўрин соҳиби Камолиддин Салоҳиддиновга насиб этди.

2 ўрин совриндори Муҳаммад Тўхтасинов бўлди.

Биринчи ўринни эса икки киши эгаллади. Улар Искандар Исмоилов ва Давронбек Зиёвиддиновлар бўлишди.

Аёл-қизлар ўртасида эса 3 ўрин соҳибаси Ҳалима Жумаева бўлди.

2 ўринни Муштарий Жамилова эгаллади.

Олий, биринчи ўрин ғолибаси Дилафруз Нодировага насиб этди.

Ғолибларга ва совриндорларга, вақф хайрия жамоат фонди томонидан қимматбаҳо мукофотлар, Qur’on.uz cайти эса Брайл алифбосидаги Қуръони Карим ҳамда барча иштирокчиларга «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси томонидан бир порали Қуръони Карим ва эсдалик совғалар топширилди.    Танлов якунида «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов дуолар қилиб берди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати раҳбари давоми...

2534 19:05 / 05.01.2022
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг давоми...

1661 15:20 / 25.06.2019
Қорақалпоғистонда яна битта масжид ўз фаолиятини бошладиЧимбой тумани .Кенгес, овул фуқаролари йиғинидаги янгидан очилаётган .Юсуф ота, жоме масжидининг давоми...

1239 12:00 / 12.12.2021
Ислом динига нисбатан кескин муносабатлар билдираётган Буюк Британия фуқароси Томми Робинсоннинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари ёпиб қўйилди, деб хабар беради давоми...

2656 11:00 / 28.02.2019
Аудиолар

120772 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42334 14:35 / 11.08.2021