1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қабр азобидан паноҳ тилайлик!

14:00 / 21.03.2021 3262 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига – ким шунга лойиқ бўлса – ва унда Мункар ва Накирнинг Роббидан, динидан ва Набийсидан сўроқ қилишига иймон келтирамиз. Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир.

Яъни, осий бўлиб, азобга лойиқ бўлганлар учун қабр азоби бўлишига иймон келтирамиз. Мункар ва Накир номли икки фаришта банданинг қабрида туриб, уни Робби, дини ва Набийси ҳақида савол-сўроқ қилишига иймон келтирамиз.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётиб:

«Бу иккови азобланмоқда. Азобланишлари катта нарсада эмас. Улардан бири пешобдан сақланишга эътибор бермас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Бир хурмонинг ҳўл шохини олиб келиб, иккига бўлиб, икки қабрга биттадан суқиб қўйдилар.

Кишилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, нега бундай қилдингиз?» дейишди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шоядки, булар қуригунча икковларидан азоб енгиллатилса», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога ёлвориб қабр азобидан паноҳ сўрардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қуйидаги дуони ўқиганлар.

وَلِلشَّيْخَيْنِ وَالنَّسَائِيِّ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилган ҳадисда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода: «Аллоҳим! Сенинг ила қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар», дейилган.

Шарҳ: Демак, ушбу ҳадиси шарифда зикри келган нарсалар, жумладан, қабр азоби ҳам собит нарсадир. Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб, қабр азобидан паноҳ сўраб туришимиз лозим.

Бу кийик чеккан азоб ва машаққат миқдорини тасаввур қиляпсизми? У икки қоя орасига қисилганча, қимир этолмай ўлимни кутган.

Қабримиз сиққанида ҳолимиз нима кечади? Қанчалик азоб ва машаққат ичра қолишимизни ўйлаб кўрайлик!

Қабримиз кенг бўлиши учун яхши амаллар қилайлик! Гуноҳларимизга тавба қилиб, истиғфорни доим айтиб юрайлик!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким қуёш ботадиган жойидан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади».

Муслим ривоятлари.

Демак, тавба қабул бўлишининг сўнгги вақти қуёш мағрибдан чиқишидан олдинги пайтдир. Шунгача тавба қилишга улгуриб қолганларнинг тавбасини Аллоҳ таоло фазли билан қабул қилади. Қуёш мағрибдан чиққач, тавба эшиги беркилади.

Айтгандек, кишига ўлим ғарғараси келганда, ўша инсон учун тавба эшиги беркилади. Шунинг учун тавбани ўлим келадиган пайтгача кечиктирмай, бугун, ҳозир тавбага шошилиш керак.

Тавба ҳақиқий бўлиши учун шартларини бажариш керак.

Тавбанинг шартлари:

1. Гуноҳдан тўхташ.

2. Надомат қилиш.

3. Гуноҳга асло қайтмаслик.

4. Ҳақларни эгаларига қайтариш.

5. Умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳдан қайтариш.

Ё Аллоҳ, барчамизга насуҳ тавбани насиб этгин! Ё Аллоҳ, бизларнинг қабримизни Ўзинг кенг ва нурли қилгин! Ҳаммамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин ва хотимамизни чиройли қилгин! Омин!

Манбалар:

Islom.uz

savollar.Islom.uz

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол итоат, бўйсуниш бор.2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ давоми...

2352 13:00 / 07.02.2022
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Мифтоҳу дорус саодати, номли китобида айтади.Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб давоми...

2509 13:05 / 03.03.2022
1. Аллоҳ Маликдир.Аллоҳ таолонинг Малик экани очиқойдин далиллар билан собитдир. Малик бўлганнинг бериш ва бермасликга ҳаққи бор. Шундай экан, эътироз қилишга давоми...

2592 10:00 / 15.11.2021
Одамлар тавбага нисбатан тўрт табақага бўлинадилар1. Тавба қилганидан кейин умрининг охиригача тавбасида мустақим турадиганлар тоифаси.Бу тоифадаги кишилар давоми...

3627 12:30 / 24.03.2019