1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бир пайтлари шундай бўлганмиз

17:00 / 19.03.2021 2629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири кибр ва манманликдир. Кибр жуда ёмон, қабиҳ иллатдир. Кибр ва манманлик бир-бирига яқин ва ўхшаш салбий сифатлардир.

«Кибр», «такаббур», «кибриё» сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга шахсга нисбатан ишлатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатни: «Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», деб таърифлаганлар.

Кибрнинг турлари:

1. Аллоҳ таолога кибр қилиш.

Бу энг ёмон кибрдир. Бу Фиръавн ва Намруднинг кибрига ўхшаш, Аллоҳ таолога банда бўлишдан ўзини олиб қочишдир.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кибр қилиш.

Бу Макка кофирлари қилганга ўхшаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсунишдан жоҳиллик ва саркашлик ила кибр қилишдан иборатдир.

3. Бандаларга кибр қилиш.

Бунда ўзини бошқалардан устун қўйиб, ўзгаларга ҳақорат назари билан қарашдан иборатдир.

Ҳаддидан ошган ва охири денгизга ғарқ этилган Фиръавн ҳам;

Жиноятларни амалга оширишда Фиръавнга маслаҳатчи бўлган вазири Ҳомон ҳам;

Бойлиги билан мақтаниб, ундан закот беришдан бош тортган, молу дунёни ўзим топганман деб керилиб, охири ерга юттирилган Қорун ҳам;

Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душманлари бўлган Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб кабилар ҳам;

Кўплаб аҳли илм, зиёлиларнинг қатл этилишига сабаб бўлган Сталин кабилар ҳам;

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан карикатура ва ҳақоратли сўзлари сабаб бизнинг нафратимизга учраётган франция президентидан тортиб, шу ишга алоқадор масъуллари ҳам;

Бирор мансабга ўтириб ёки пули кўпайиб, одамларни менсимайдиганлар ҳам;

Ота-онасига баланд овозда гап қайтариб, уларга дўқ қилаётганлар ҳам;

Уламоларга сакраётган, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлар ҳам онасининг қорнида «Кафтдан ҳам кичик келадиган ушбу босқични босиб ўтган»!

Инсон борки, барчаси шундай катталикдаги ҳомила даврини бошдан ўтказган.

Бир пайтлари кафтга сиғадиган ҳажмда бўлган инсон нимасига кеккаяди?!

Кибр, манманлик, одамларни менсимаслик каби иллатлардан тийилайлик!

Айтгандек, болани олдириш болани ўлдиришдир!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

                                         Islom.uz маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаръий илм дегани mdash бу Ислом шариатига тааллуқли бўлган ибодатлар ва муомалатлар фиқҳи, Қуръони Карим тафсири илми, Ислом ақидаси илми, Набавий ҳадиси шариф давоми...

1899 18:30 / 22.03.2022
Асарда келишича, бир киши Ийсо алайҳиссаломга деди Менга насиҳат қилсангизИйсо алайҳиссалом дедилар Ейдиган нонинг қаердан келаётганига қараЯъни, ҳалол меҳнат давоми...

1796 16:16 / 15 февраль
Еттинчи амалАллоҳ таолонинг ҳузурида қалбнинг бутунлай синиқ ҳолда туришидир.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган.Роббингиз .Менга дуо қилинг, давоми...

2074 11:00 / 01.02.2021
Суқротнинг қулоғига шаҳардаги энг машҳур фолбин уни оламдаги энг ақлли инсон дегани ҳақидаги хабар етиб келибди. Бу гапдан Суқрот хижолат бўлди. Ўзини бу давоми...

801 09:00 / 14.07.2023