1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади

15:26 / 17.03.2021 2962 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биттасидан ривоят қилинади:
У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата илла биллаҳи маша`аллоҳу кана ва ма лам йаша` лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.

Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.

Абу Довуд ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса .Амсайна ва амсал мулку давоми...

3330 12:00 / 31.05.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса .Аллоҳумма инний ас`алука мин фаж`атил хойри ва давоми...

5124 09:40 / 08.06.2021
Эй Аллоҳ, бизга айбларимизни биладиган душманни бириктириб қўйдинг. У душман ўз тўдаси билан бизни биз кўра олмайдиган томондан кўради. Эй Аллоҳ, уни Ўз давоми...

1044 06:00 / 03.06.2023
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

1783 18:22 / 09.08.2023
Аудиолар

121489 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42982 14:35 / 11.08.2021