1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Берилган неъмат учун шукр қилиш

12:30 / 07.03.2021 2237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир хурсандчилик иш(нинг хабари) келса ёки у ҳақда башорат берилса, Аллоҳга шукр қилиб, саждага йиқилар эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хурсанд бўладиган ишнинг (хабари) келган эди, Аллоҳга сажда қилиб, йиқилдилар», дейилган.

Ҳар бир неъмат учун Аллоҳга шукр қилиш мусулмон банданинг бурчидир. Алоҳида катта хурсандчиликка сабаб бўлинганда эса алоҳида катта шукр қилиш керак бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу алоҳида шукрни шукр саждаси билан амалга оширганлар. Шунинг учун сиз билан биз ҳам шундай пайтларда шукр саждасини қилишга одатланмоғимиз керак.

“Ҳадис ва Ҳаёт” китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр давоми...

1838 14:05 / 01.11.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Таҳорати йўқнинг намози йўқ. Таҳоратда .Бисмиллаҳ,ни зикр қилмаган одамнинг давоми...

3820 15:58 / 29.09.2019
Камбағалларга муҳлат беришнинг савоби219. Убода ибн Валид ибн Убода ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Отам билан ансорий саҳобалар яшайдиган жойга улар давоми...

3977 14:30 / 09.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким намоздан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир,, дедилар,.Икки Шайх давоми...

2599 13:00 / 07.06.2020