1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Islom.uz порталида «Қадам» лойиҳасининг илк сони ўтказилди

18:28 / 01.03.2021 1171 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 1 март куни «Қадам» лойиҳасининг илк мусобақаси ўтказилди. Мусобақа Чилонзор туманидаги «Ҳилол-нашр» нашриётининг бош дўконида бўлиб ўтди. Мусобақа иштирокчиларига фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб «Иймон» китоби асосида саволлар берилди.

Барчамиз учун хайрли бўлган ушбу лойиҳа islom.uz портали жамоаси ва «Ҳилол-нашр» нашриёти томонидан ташкил этилди. Мусобақани islom.uz ходимлари бошловчи Қамариддин Бекмуҳаммад ва Ёрқин Халил олиб бордилар.

«Қадам» лойиҳасининг асосий мақсади фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий меросларини кенг оммага тақдим этиш, асарларидаги юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган жиҳатларини тадқиқ қилиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, халқига, Ватанига садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Мусобақа жараёнида иштирокчилар «Иймон» китоби асосида тузилган саволларга аниқ ва лўнда жавоб бердилар. Бу ҳам халқимизнинг, хусусан, ёшларимизнинг илмга бўлган ихлоси, иймон-эътиқоди, китобга бўлган қизиқишини кўрсатади. «Қадам» кўрсатувининг илк сонида кўпчилик иштирокчилар ғолиб бўлдилар. Ғолибларга «Ҳилол-нашр» нашриёти томонидан китоблар ва эсдалик совғалар топширилди.

Сиз ҳам «Қадам» лойиҳаси мусобақасининг навбатдаги иштирокчиси бўлмоқчимисиз? Унда islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларини кузатиб боринг. Навбатдаги кўрсатувни ўтказиб юборманг!

Ижтимоий тармоқдаги манзилларимиз:
Telegram (https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw)
 Facebook (https://www.facebook.com/www.islom.uz)  
 Instagram (https://www.instagram.com/islomuz_kanal/)
 Youtube (https://www.youtube.com/user/islomuz?sub_confirmation=1)

Аллоҳ таоло барчаларимиздан Ўзи рози бўлсин!

Islom.uz сайти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эронда ўтказилаётган Халқаро Қуръони Карим мусобақасининг бешинчи кунида дунёдаги энг кичик босма Қуръон тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда iqna сайти хабар берди. давоми...

1322 11:58 / 22 февраль
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

2347 12:30 / 04.11.2021
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бир гуруҳ диний соҳа ходимларига .Ватаннинг садоқатли фарзандлари ndash фидоий инсон, кўкрак давоми...

1142 14:55 / 31.08.2023
Самарқанд шаҳрида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда uza.uz манбаси хабар давоми...

1831 10:08 / 03.03.2020
Аудиолар

121332 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42840 14:35 / 11.08.2021