1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қалб ихлоси

20:00 / 24.02.2021 2979 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Аллоҳ сенга неъматларини бериб турганидан сўнг тўхтатиб қўйса,тоат қилиб юриб сўнгра тоатдан узилиб қолсанг, садақа ва эҳсонлар қилиб юриб сўнгра тўхтаб қолсанг, қалбингдаги ихлосингга мурожаат қил!

Солиҳлардан бири кўзи кўр бир кишига фолузаж (ноёб таом) едириб турар экан. Шунда унинг аҳли: «Ахир бунинг кўзи кўр-ку! Нима еяётганини, ким едираётганини кўрмайди-ку!», дейишибди. Шунда солиҳ киши: «Аллоҳ билади-ку!», деган экан.

Инсоннинг ҳаётининг барча қисмида Аллоҳ билан яшамоғи қанчалар гўзал!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ: «Ихлос қилмаган киши тойилади», деган экан.

Бир йигит ақлини йўқотган онасига бир неча йиллар қаради, унга ғамхўрлик қилди. Онаси уни қарғар, хўрлар эди. Бир киши ундан: «Буларнинг барига қандай сабр қиласан? Қандай қилиб фидокорлик кўрсатасан? Ахир у сенинг онанг эканлигини билмайди-ку! Сенинг ўғли эканлигингни тушунмайди-ку!».

Йигит деди: «Аммо Аллоҳ билади-ку!».

Ихлосли инсонни кишиларнинг мақташи ва ёмонлаши қизиқтирмайди. Яхшилик қилган ёки ёмонлик қилганлар уни қизиқтирмайди. Уни қизиқтирадиган нарса ер-у осмонларнинг Роббисининг розилигидир.

Яхши амал фахрланишдан ва риёдан холий яхши қалбга муҳтож бўлади. Аллоҳнинг розилиги учун қилинган амал нақадар буюк! Нафслар қилаётган амалидан Аллоҳнинг ризосини мақсад қилар экан, нақадар буюклашади!

Яхши амал бизнинг кўзимизга қанчалар кичик кўринмасин Аллоҳнинг наздида катта бўлиб қолаверади. Муҳими Аллоҳ учун холис бўлса бўлди.

Имом Жунайд роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ихлос Аллоҳ билан банда орасидаги сирдир. Уни малак билмайдики, ёзса. Уни шайтон билмайдики, бузса, ҳою-ҳавас оғдириб юборса!».

Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Инсонлар қиёмат кунида мисли кўрилмаган очлик билан, мисли кўрилмаган чанқоқлик билан ва яланғоч ҳолатда тириладилар. Ким Аллоҳ учун бировга таом берган бўлса Аллоҳ уни тўйдиради. Ким Аллоҳ учун бировни суғорган бўлса Аллоҳ уни суғоради. Ким Аллоҳ учун бировни кийдирган бўлса Аллоҳ уни кийинтиради».

Муторриф ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ илм ҳалқасида гапириб туриб йиғлагиси келса салласи билан кўзини яшириб: «Жуда қаттиқ тумов бўлибман, жуда қаттиқ тумов бўлибман!», дер эди.

Ибн Саммок роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Қанча-қанча Аллоҳни эслатадиганлар бор. Ўзлари Аллоҳни унутишган. Қанча-қанча Аллоҳдан қўрқитувчилар бор. Ўзлари Аллоҳга журъатли. Қанча-қанча Аллоҳга яқин қилувчилар бор. Ўзлари Аллоҳдан узоқ. Қанча-қанча Аллоҳ томон даъват қилувчилар бор. Ўзлари Аллоҳдан қочишади. Қанча-қанча қуръон тиловат қилувчилар бор. Ўзлари Аллоҳнинг оятларидан узилиб қолган».

Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Аллоҳнинг ризосини истаб биргина қадам ташлаган кишига қандай ҳам яхши!».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу сурат Сатурн сайёраси тарафидан туриб олинган. Ҳов анави кўриниб турган ўнг тарафдаги оқ нуқта Ой, чап тарафдаги мовий нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам давоми...

2077 12:55 / 11.01.2022
Мушкулотимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, давоми...

2495 11:09 / 31.10.2023
Бешинчи амалАллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва сифатларини доим қалбдан ўтказиб, уни яхши танишга уриниш. Зеро, ким Аллоҳ таолони исмлари, сифатлари ва феъллари давоми...

2612 11:00 / 27.01.2021
Хатиб Бағдодийнинг .Тариху Бағдод, китобида келади.Иброҳим ибн Рустамнинг таржимаи ҳолида қуйидагилар ёзилган.Иброҳим ибн Рустам аслида Кирмон аҳлидандир. давоми...

1903 14:17 / 13 март