1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг ёмон идиш

08:00 / 24.02.2021 3399 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Америкалик шифокор Исломни қабул қилди. Ундан Ислом динига киришининг сабаби сўралганда, «Битта ҳадис, битта мўъжиза сабабли Исломга кирдим» деган. «Қайси ҳадис?» дейишди. У «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири таом, бири сув ва қолгани нафас учундир» деган ҳадислари» деди-да, кетидан «Бу тиббиётнинг асослари, агар одамлар уларни амалга оширганларида, деярли ҳеч ким касал бўлмас эди» деган.

Германиядаги шифохоналардан бирида германиялик шифокор ва мусулмон журналист ўртасида суҳбат бўлиб ўтган.

Шифокор журналистдан «Мусулмонларнинг цивилизация ва ривожланишдан ортда қолишининг сабаби нима?» деб сўради.

Журналист «Мусулмонларнинг ортда қолишининг сабаби Ислом» деди. Шунда шифокор унинг қўлидан тутди ва лавҳ осилган девор ёнига олиб бориб, «Ушбу лавҳдаги ёзилган нарсани ўқи!» деди. Қараса, у ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадис турибди. «Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди, одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири таом, бири сув ва қолгани нафас учундир». Ҳадиснинг сўнггида «Муаллиф Муҳаммад ибн Абдуллоҳ» деб ёзилган эди. Табиб мусулмон журналистдан «Бу кишини танийсанми?» деб сўради. Журналист «Ҳа, бу киши бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам» деб жавоб берди. Шифокор унга «Пайғамбарингиз шундай улуғ гапни айтган бўлсаю, сен ортда қолишингиз сабабини «Ислом» дейсанми?!» деди. Суҳбат сўнггида шифокор «Афсуски, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасади сизларда-ю, унинг таълимотлари бизда» деди.

Мутахассис шифокорларнинг юқоридаги ҳадисни тасдиқлаб айтган бу борадаги хулосалари шуки, таом ва ичимликда исрофга йўл қўйиш (ортиқча еб-ичиш) семириш касаллигининг ҳақиқий сабабидир. Семириш атеросклероз, юрак касалликлари, жигарни ёғ босиши, ўт қопида тошлар йиғилиши, қанд касаллиги, оёқ томирларининг варикози, юрак хуружи, тиззаларнинг артикульяр ревматизми, қон босимининг ортиши, руҳий касалликлар ва баъзилар азият чекаётган ижтимоий таъсирларга сабаб бўлади. Ғарб мамлакатларидаги кўпгина халқаро клиникалар бошқа усул фойда бермаган беморлар вазнини йўқотишда самарали усул сифатида рўза тутишни қўлламоқдалар.

Манбалар

Muslim.uz

islamweb.net

(Тамом)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайсам ибн Моликдан ривоят қилинади .Айфаъ ибн Абднинг олдида бир неча киши суҳбатлашиб ўтирган эдик. Орамизда Абу Атийя ҳам бор эди. Суҳбатимиз Аллоҳнинг давоми...

1525 08:00 / 21.11.2019
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Роббингиз ҳаёли ва каримдир. У Зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса, уларни давоми...

2784 09:45 / 06.04.2019
Савол Ассалому алайкум. Сизларга бўлган чуқур эҳтиромим ва самимий эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.Мен хоразмликман. Шу боис, ҳудудий анъана ва урфодатлардан давоми...

4236 21:06 / 07.11.2018
Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза давоми...

2026 11:30 / 24.08.2019