1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (124-дарс) «Тайсир»даги етти қироатнинг санади

13:30 / 16.02.2021 1554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Осим қироати

1) Ундан Абу Бакр Шуъбанинг ривояти:

«Бизга уни Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ал‑Котиб хабар берган. У айтади:

«Бизга ибн Мужоҳид хабар берган. У айтганки:

«Иброҳим ибн Аҳмад ибн Умар ал‑Вакиъий хабар берган.

«У: «Отам (Аҳмад) хабар берган», деган. У айтганки: «Яҳё ибн Одам хабар берган». У айтганки: «Абу Бакр (яъни Шуъба) Осимдан нақл қилган».

Абу Амр (ад‑Доний) айтади:

«Мен Қуръоннинг ҳаммасини бу қироатда Форис ибн Аҳмад ал‑Муқрийга ўқиб бердим. У менга айтдики:

«Мен бу қироат билан Абулҳасан Абдулбоқий ибн ал‑Ҳасан ал‑Муқрийга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Иброҳим ибн Абдурраҳмон ибн Аҳмад ал‑Муқрий ал‑Бағдодийга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Юсуф ибн Яъқуб ал‑Воситийга ўқиб берганман. 

У: «Шуайб ибн Айюб ас‑Сайрафийга ўқиб берганман», деган.

У: «Яҳё ибн Одамга, у Абу Бакрга, у Осимга ўқиб берган», деган.

Шунингдек, менга Форис ибн Аҳмад шундай деган:

«Мен ушбу қироат билан Абдуллоҳ ибн Ҳусайнга ўқиб берганман.

У менга хабар берганки, у Аҳмад ибн ал‑Қофилонийга ўқиб берган.

У Аҳмадга, у Сайрафийга[1], у Яҳёга, у Абу Бакрга, у Осимга ўқиб берган».

2) (Осимдан) Ҳафс ривояти:

«Бизга уни Абулҳасан Тоҳир ибн Ғалбун ал‑Муқрий хабар берган. У айтганки:

«Бизга Басрадаги Муқрий Абулҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Солиҳ ал‑Ҳошимий аз‑Зарир хабар берган. У айтганки:

«Бизга Абул‑Аббос Аҳмад ибн Асҳал ал‑Ушноний хабар берган. У айтганки:

«Мен Абу Муҳаммад Убайд ас‑Саббоҳга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Ҳафсга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Осимга ўқиб берганман».

Абу Амр (ад-Доний) айтади:

Мен Қуръоннинг ҳаммасини ушбу қироат билан шайхимиз Абулҳасанга ўқиб берганман. У менга айтганки:

«Мен ал‑Ҳошимийга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен ал‑Ушнонийга ўқиб берганман. У Убайдга, у Ҳафсга, у Осимга ўқиб берган».

Бу бешинчи сиймо тобиъий Осим ибн Абуннажуд бўлиб, куняси Абу Бакрдир. У Абу Абдуллоҳ ибн Ҳабиб ас‑Суламий[2] ва Зирр ибн Ҳубайшда, улар Усмон, Алий, Ибн Масъуд, Убай ва Зайд розияллоҳу анҳумда, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда ўқиганлар.

 

«Қуръон илмлари» китобидан

[1] Аслида ас-Сарифийний.

 

[2] Аслида Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабибас-Суламий.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг охирги ва абадий дастури Қуръони Карим одамларни ҳаётнинг барча соҳаларида энг тўғри йўлга ҳидоят қилди.Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат давоми...

3636 02:12 / 28.04.2018
биринчи мақолаЗамон ўтиши билан яна янги муаммолар пайдо бўла бошлади. Араб тилини яхши билмайдиган мусулмонлар кўпайиши билан Қуръони Каримни ўқишда муаммо ҳам давоми...

4012 15:50 / 25.02.2020
Ушбу мавзу Улуми Қуръондаги энг нозик мавзулардан бири ҳисобланиб, уламоларимиз унга катта аҳамият берганлар. Бу мавзуга киришдан олдин ушбу икки нарса ndash муҳкам давоми...

3292 13:00 / 23.06.2020
Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўрингаУни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизмиИнсонлар ва ҳайвонлар фойдаланадиган ўсимликни олиб кўрайлик. Унинг униб давоми...

3915 15:40 / 24.03.2018