1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бойлик эгасини топди

18:00 / 05.02.2021 2618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Басралик бир савдогар Чин (Хитой) мамлакати томон сафарга тайёргарлик кўраётганида бир қария унинг кемасига яқинлашиб илтимос қилиб қолди:

– Эй хожа, ҳузурингизга бир хизмат билан келдим. Мана бу қопдаги қалайини денгиз ўртасига борганингизда сувга ташлаб юборсангиз, шояд қилган назрим қабул этилса!

Савдогар мўйсафиднинг кимлигини суриштириб билгач, молини олиб қолди. Аммо кемаси денгиз ўртасига етганида тўфон кўтарилиб, мўйсафиднинг илтимосини унутди. Чинга етиб бориб, савдони бошлаб юборганида бир йигит ёнига келиб сўраб қолди:

 – Басрада сифатли қалайи бўларди, мабодо олиб келмадингизми?

Шунда савдогар мўйсафид берган омонатни эслаб қолди ва: «Энди буни сотиб, пулига мол харид қилиб эгасига топширганим маъқул кўринади» деган қарорда қалайи солинган қопни йигитга сотди.

Басрага қайтган савдогар мўйсафид яшаган маҳаллага борди. Билсаки, у вафот этибди. Одамлар ҳикоясига қараганда, мўйсафиднинг укасидан қолган ёлғиз бир жияни бўлган экан. Аммо қария уни сира чиқиштирмас экан. «Сен ўлимимни кутиб юрибсан», деб шубҳаланаверганидан безор бўлиб, шаҳардан бош олиб кетган экан.

Савдогар қариянинг бирор меросхўри чиқиб қолар деган илинжда Чиндан келтирган молни етти юз динорга сотиб, пулини асраб қўйди. Орадан кўп ўтмай, Чин мамлакатидан ундан қалайи сотиб олган йигит қайтиб келиб қолди:

– Мен сиздан сотиб олган қалайини уйда синдириб кўрсам, ичидан мана бу олтин чиқди. Мен сиздан олтин эмас, қалайи сотиб олганман, шунинг учун бу олтинлар менга ҳаром. Омонатни ўзингизга топширай деб ортингиздан изма-из келдим, – деди. Шунда савдогар «у қалайи ҳам меники эмас эди», деб, бўлган воқеани гапириб берди. Ҳаммасини тушунган йигит кулиб изоҳ берди:

– Ўша мўйсафид менинг ёлғиз амаким эдилар. Бойликни сувга ғарқ қилишдан мақсадлари мени меросдан маҳрум қилиш эди. Аммо Аллоҳ менга насиб қилган экан, турли восита ва сабаблар орқали менга етказди.

Йигитнинг чиндан ҳам мўйсафиднинг жияни экани тасдиқлангач, савдогар унга етти юз динорни ҳам бериб:

– Сен ҳаромдан парҳез қилдинг, Аллоҳ сенга ҳалол бойлик ато қилди, – деди.

«Ҳилол» журналининг 1(22) сонидан

Манба
"Ҳилол" журнали
Мавзуга оид мақолалар
ndash Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган фарзвожиб амалларни бажариш.ndash Шубҳалардан четланиш, ҳаром ишларни тарк қилиб, улардан узоқлашиш.ndash Суннатларга амал қилиш, давоми...

2262 16:16 / 23.01.2022
Роббимиз Аллоҳ оламларнинг Роббидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом оламларга раҳматдир. Китобимиз Қуръон барча замонлар ва барча маконларнинг китобидир. давоми...

1717 17:06 / 27.01.2022
ndash Фарзанд ва она ўртасидаги муносабатларнинг бардавом бўлиши учун нима тавсиялар бера оласизndash Бардавом муносабатга эришишнинг бир неча йўллари борndash Фарзанд давоми...

1940 09:00 / 28.05.2021
Омматан мусулмонларга, хусусан толиби илмларга вақтларини кўп ухлаш билан зое қилиб юбормасликлари лозим бўлади. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва давоми...

1835 16:00 / 28.12.2021