1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Бидъатнинг ҳукми

23:54 / 02.12.2016 3444 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, маъсият билан бидъатнинг орасида фарқ бор. Осий маъсиятни гуноҳ эканини билиб, хижолат бўлган ҳолда амалга оширади. Савобдан маҳрумлигини ва жазога гирифтор бўлишини ҳам билади. Аммо бидъатчи ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъати учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Ҳар бир банда бошқа салбий нарсалар каби бидъатдан ҳам узоқда бўлиши лозим. 

 

1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқ-ойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради.
Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган нарсадан паст ва аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабига хилоф бўлса, фисқ бўлади.
2. Ибодатдаги бидъат гоҳида ҳаром, гоҳида макруҳ бўлиши мумкин.
Ҳаромига таркидуёчилик, офтобда туриб рўза тутиш ва аёлларга яқинлашмаслик учун ўзини бичиш каби бидъатлар мисол бўлади.
Ибодатдаги макруҳ бидъатга жума хутбасида султонларни зикр қилиш ва масжидларни ортиқча безаш мисол бўлади.
3. Одатлардаги бидъат макруҳ ёки мубоҳ бўлиши мумкин: еб ичишда исроф қилиш – макруҳ, емоқ ва ичмоқда лаззатни исташ – мубоҳ.

 

    Бидъатнинг келиб чиқиш сабаблари:

 

1. Қуръон ва Суннат таълимотларини билмаслик.
2. Шариатнинг нуқсонсиз ва мда мукаммал эканини тушуниб етмаслик.
3. Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда бир-бирига зидлик йўқлигини тушуниб етмаслик.
4. Суннатнинг аслини ва унинг саҳиҳини билмаслик.
5. Ақлга ҳаддан ташқари ишониб кетиш.
6. Муташобиҳ – бир-бирига ўхшаш ва оддий одам тушуниши қийин бўлган матнларга эргашиб кетиш.
7. Ҳавойи нафсга эргашиш.
8. Урф-одатларни маҳкам ушлаб олиш.
9. Ота-боболарининг қилган ишини диндан деб билиш.
10. Баъзи тақлидчилар мазҳабига маҳкам ёпишиб олиш.
11. Бузуқ тасаввуфга эргашиш.
12. Тушга амал қилиш.

 

    Бидъатга қарши мусулмонлар қилиши керак ишлар:

1. Қуръони каримни атрофлича, яхши ва пухта ўрганиб унга амал қилиш.
2. Суннати мутоҳҳарани атрофлича, яхши ва пухта ўрганиб унга амал қилиш.
3. Ижтиҳодга салоҳияти йўқ кишиларнинг гапини қабул қилмаслик.
4. Қандайдир гап ёки фикрга нисбатан таассубни тарк қилиш.
5. Овомларнинг динда гап юритишини ман қилиш.
6. Аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳаби ва мўътабар фиқҳий мазҳабларга хилоф бўлган тоифа, фирқа ва гуруҳларни жиловлаш.
7. Мусулмонларнинг раҳбарлари бузуқ йўлдаги фирқаларнинг одамларига насиҳат қилиб, уларни тўьри йўлга бошлашлари зарур.

    Бидъатнинг зарарлари:

 

1. Амаллар ҳабата бўлади.
2. Шайтон бидҳатчига яқин бўлади.
3. Ҳақ билан ботилнинг аралашиб кетиши.
4. Исломни яхши билмаганлар нафратининг қўзиши.

 
Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Аҳзоб сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб .Бас, азиймат соҳиби бўлган расуллар сабр давоми...

3027 19:00 / 31.01.2022
Шайх Муҳаммад ибн Aлий ибн Муҳаммад Боитийя .Ғоятулмуно Сафийнатуннажаҳ, китобида шундай дейди.Aҳли сунна ва жамоа мазҳаби эътиқоддаги Ашъарий ва Мотуридий давоми...

2054 13:30 / 23.08.2021
Иймоннинг зиёда ва кам бўлиши кўпгина тортишувларга сабаб бўлган масаладир. Лекин Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг тортишувлари моҳиятда эмас, суратдадир. давоми...

1482 19:00 / 13.11.2023
Курси эса Аршдан бошқа нарсадир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагиларни айтади .Курсиси осмонлару ерни қамраган, 255оят. Одатда, курси мулкка далолат қилади. давоми...

944 19:00 / 18.10.2023
Аудиолар

118722 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40690 14:35 / 11.08.2021