1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сенга дўзах очилар эди

08:00 / 18.01.2021 1662 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир хизматкоримни қамчи билан урар эдим. Ортимдан «Огоҳ бўл, Абу Масъуд!» деган овоз эшитдим. Ғазабланганимдан овозни танимабман. Яқинлашгач, билдимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. У зот: «Огоҳ бўл, эй Абу Масъуд! Сен бу хизматкордан кучли бўлсанг, Аллоҳ сендан кучли», дедилар. Мен шу заҳоти: «Бундан кейин қулни умуман урмайман», дедим.

Бир ривоятда: «У зотдан қўрқиб, қамчим қўлимдан тушиб кетди», деб келтирилган.

Яна бир ривоятда шундай дейилган: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ розилиги учун у озод», дедим. У зот шундай дедилар: «Агар бундай қилмаганингда сенга дўзах очилган бўлар эди (ёки сенга дўзах (олови) теккан бўлар эди)».

Имом Муслим ривоят қилган.

 

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонда пайғамбарлар дуолари давоми Қуръонда .Ва албатта, Сен улкан хулқдасан, Қалам сураси, 4оят деб васф қилинган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3391 17:00 / 29.04.2019
.Ҳaж, apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa .қacд қилиш, мaънocини aнглaтaди. Улaмoлap тaъpифидa эca, мaълyм вaқтдa, мaълyм мaкoндa, мaълyм ибoдaтлapни ният билaн aдo этиш ҳаждиp. Маълум вaқт. Ҳажнинг давоми...

2661 06:00 / 25.05.2023
Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир. Гоҳида савдогарнинг қўлига қалбаки, давоми...

1614 14:05 / 13.10.2019
Мусмиъ ибн Осим айтади .Абдулазиз ибн Салмон, Килоб ибн Жарий, Салмон Аъражлар билан бир соҳилда тунадик. Бир пайт Килоб йиғлай бошлади. Уни йиғлаётганини кўриб, давоми...

1708 07:10 / 22.05.2019