1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Чумчуқ мияси ва самолёт кабинаси

15:00 / 10.01.2021 4421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расм ҳақида бир ўйлаб кўринг. Самолёт кабинасидаги жиҳозларнинг кўплигини кўряпсизми? Мураккаб ҳисоблагичлар, мониторлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси фақат учиш учун.

Чумчуқ, бургут, кабутар, бойқуш ҳақида тафаккур қилиб кўринг. Уларнинг мияси ҳажми тарвуз уруғидек келади. Мураккаб ҳисоб-китобларнинг ҳаммаси ана шу мияда амалга ошади. Тезлик, баландликка кўтарилиш, юк, вазн, йўналишлар, компас, вақт, озуқа топиш ва душмандан қочиш учун ишлайдиган радарлар, қўниш ва ердан кўтарилишни, баландлик ва пастликни ўлчайдиган жиҳозлар. Мана шуларнинг ҳаммаси кузатув минорасисиз, радиоалоқасиз, сунъий йўлдошсиз ва GPS воситасисиз ишлайди.

Қушлардаги парвоз учун керакли бўлган ана шу жиҳозлар, аъзоларни Аллоҳ таоло яратганми ёки улар ўз-ўзидан, тасодифан пайдо бўлиб қолганми?!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: 

أَوَلَمْ يَرَوْا إِلَى الطَّيْرِ فَوْقَهُمْ صَافَّاتٍ وَيَقْبِضْنَ ۚ مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا الرَّحْمَٰنُ ۚ إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ بَصِيرٌ  

Устиларида қанот ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушларни кўрмадиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб тургани йўқ. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир» (Мулк сураси 19-оят)

Ҳавода парвоз қилувчи қушларни Аллоҳ таолонинг Ўзи ушлаб туради. У Зот қушларнинг тарвуз уруғидек ҳажмдаги миясига парвоз учун керакли ҳисобот, ўлчовларни амалга оширадиган қобилиятни ато қилган. Роббимиз Ўзининг Каломида шундай деб марҳамат қилган:

صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ 

«Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир». (Намл сураси, 88-оят) 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

3561 10:56 / 15.02.2022
Берлин техника университетининг бир гуруҳ шифокор ва психолог мутахассислари ўлимдан сўнг ҳаёт мавжуд эканини исботлашди.Тўрт йил давомида олиб борилган клиник давоми...

5476 16:10 / 30.05.2021
Аввалги мақолада тафаккурнинг маъносини баён қилиб, тафаккур ҳақидаги оят ва уламоларнинг сўзларини келтирган эдик.Қушбалиқ ёки учувчи балиқни давоми...

1494 09:10 / 30.09.2021
учинчи мақолаҚизилўнгачимиз.Қизилўнгач овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳалқум билан ошқозон ўртасидаги қисми. Одамда қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган 2325 см давоми...

1765 17:15 / 10.02.2021