1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

20-дарс. Ақийда ҳужжатлари бўйича хулосалар (Сунний ақийдалар)

13:00 / 04.01.2021 1822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қуръони Каримнинг собит бўлиши қатъий эканига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам, шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.

2. Қуръони Карим қатъий далолат қилган аҳкомлар ва хабарларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам, шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир ҳадислар қатъий собит бўлганига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам, шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.

4. Мутавотир ҳадислар қатъий далолат қилган нарсаларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам, шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.

5. Ислом уммати ўзининг биринчи асрларида инкорсиз қабул қилиб олган оҳод ҳадисларнинг ҳукми мутавотир ҳадислар кабидир.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қатъий нисбат билан собит бўлиб, далолати ҳам қатъий бўлган ақийдани инкор қилувчи кимса Исломдан чиқади.

7. Ким қатъият ила собит бўлиб, далолати зонний бўлган, оҳод ҳадисларга ўхшаш зонн билан собит бўлиб, далолати қатъий бўлган, зонн ила собит бўлиб, далолати ҳам зонний бўлган ақийдани инкор қилса, кофир бўлмайди. Агар зонн ғолиб бўлмаса ва инкор қилувчининг очиқ-ойдин ҳужжати бўлмаса, у фосиқ ва осий бўлади.

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша даврда ботинийлар ҳам ўз фикр ва таълимотлари ила кўпчиликнинг эътиборини қозонган эди. Хусусан, ёшлар ва толиби илмлар ботиний таълимот ва гапларга кўп давоми...

4821 15:04 / 30.09.2019
Ҳозирги пайтга келиб дунёда мафкуравий кураш ғоят кескин бир паллага кирди. Ғарб олами Ислом динининг музаффарона юришини тўхтатиб қолиш учун бор имконият ва давоми...

7144 15:56 / 01.12.2016
Уламолар бу хусусда бир неча хил гап айтганлар. Энг кучли ва тўғри гапга биноан, гуноҳи кабира ndash ҳадд жазосига лойиқ, яъни шариатда жазоси белгилаб қўйилган гуноҳ давоми...

6698 13:40 / 03.06.2019
Ҳеч бир ақлли инсон .Мен бу ёки у ишни Аллоҳ таоло мажбур қилгани учун қилганман, ўз қилмишимга жавобгар эмасман,, дея олмайди. Аллоҳ таоло бандага Ўз иродаси давоми...

2576 18:00 / 30.08.2021