1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Пайғамбарингизнинг буйруғини тарк этсангиз...

08:00 / 31.12.2020 1655 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид ибн Абдуллоҳдан, у Муҳаммад ибн Амрдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтади: «Мусулмон аскарларига бошлиқ бўлиб йўлга чиқдим. Искандарияга етиб бордик. Уларнинг бошлиғи: «Менинг олдимга бир кишини чиқаринг, мен у билан гаплашай», деди. Мен: «Унинг олдига мендан бошқа одам чиқмайди», дедим. Менинг ҳам, унинг ҳам таржимонимиз бор эди. Икковимиз учун бир минбар ўрнатишди. У: «Кимсизлар?» деб сўради. «Биз араблармиз, Байтуллоҳ аҳлиданмиз. Ер торлик қиладиган, одамлар ичида энг қийналиб яшайдиганлардан эдик. Ўлимтик ердик, қариндошлик ришталарини бузган эдик. Одамлар яшаган энг ёмон ҳаётда яшардик. Кейин ўша кунларда энг шарафлимиз ҳам бўлмаган, мол-давлати кўп ҳам бўлмаган одам чиқиб, «Мен Аллоҳнинг сизларга юборган Пайғамбариман», деди. У зот бизни билмаган нарсамизга буюрдилар, ёмон ишларимиздан қайтардилар. Аввалига у зотни менсимадик, ёлғончига чиқариб, рад қилдик. Кейин у зотнинг ёнларига биздан бошқалар чиқиб, «Биз сизни тасдиқлаймиз, сиз билан урушганларга қарши жанг қиламиз», дейишди. Улар ғалаба қозонишди. У зот бошқа араблар билан ҳам жанг қилиб, барчасини енгдилар. 

Шаҳар бошлиғи бу гапларни эшитиб, кулди. Сўнг «Пайғамбарингиз рост сўзлабди. Бизга ҳам унга ўхшаш пайғамбарлар келган. Бизлар устимизга подшоҳлар бошлиқ бўлгунича уларнинг динида эдик. Подшоҳлар ичимизда ўз нафсу ҳаволари билан иш тутишди, пайғамбарларнинг буйруғини тарк қилишди. Сизлар ҳам Пайғамбарингизнинг буйруғини тутсангиз, ким билан жанг қилсангиз ҳам фақат ғалаба қозонасиз. Биз каби иш тутсангиз, Пайғамбарингизнинг буйруғини тарк этсангиз, биздан кўп ва биздан кучлироқ бўла олмайсиз», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Кибрли бўлманг. Камтарин ва мулойим бўлинг Ер юзида кибру ҳаво ила юрма Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассанrdquo давоми...

4128 16:30 / 27.03.2019
Маълумки, қадим замонларда одамлар савдо ва иқтисодий муомалаларни қўлларида мулк бўлган нарсаларини бирбирига алмаштириш йўли билан қилганлар.Кейинроқ молнинг давоми...

1322 11:40 / 19.05.2020
Бир киши хотини билан қовурилган товуқ еб ўтирар эди. Кимдир эшикни тақиллатиб, Хайр садақа қилинг, ночор, мусофир одамман,rdquo деди. Эр ғазаб билан чиқиб, тиланчини давоми...

3480 07:00 / 17.12.2018
Араб тилида .фатво, сўзи қийин саволга жавоб бериш маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга .фатво, давоми...

3870 11:04 / 18.01.2020