1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абдуллоҳ ибн Муборакнинг саховати

15:00 / 25.09.2021 1644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаж мавсуми келса, Абдуллоҳ ибн Муборак Марвдаги танишларини тўплаб, бирга ҳаж қилишни илтимос қилар эди. Улар рози бўлгач, «Пулларингизни олиб келинг», дер эди. Пуллар келгач, ҳаммасини бир сандиққа солиб, қулфлаб қўяр эди. Кейин Марвдан Бағдодга етгунча уларга инфоқ-эҳсон қилар, энг яхши таом ва ширинликларни олиб берарди. Бағдоддан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарлари – Мадинага етиб боргунча ҳам кўп мурувват кўрсатар эди. Сўнг шерикларининг ҳар биридан: «Оилангиз Мадинадан нима олиб келишингизни буюрган?» деб сўраб олар, Маккага бориб, ҳаж қилганларидан кейин ўша нарсаларни уларга сотиб олиб берарди. Маккадан чиқиб, то Марвга қайтиб келгунча ҳам йўлда улардан эҳсонини аямас, ҳатто уйлари ва эшикларини таъмирлатиб берар эди. Уйларига етиб бориб, ўрнашганларидан уч кун ўтиб, ҳаммасига катта зиёфат берар, кийимлар совға қилар эди. Дастурхондаги нарсалардан тановул қилишса, беҳад хурсанд бўлар эди. Зиёфат тугагач, ҳажга кетишдан олдин қулфланган сандиқни очиб, исми ёзилган ҳамёнларни эгаларига қайтариб берар эди.

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салим ибн Мансур ибн Аммор айтади .Тушимга отам кирибдилар. .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрасам, шундай дедилар .Парвардигор мени Ўзига жуда яқин тутиб, давоми...

1802 08:00 / 09.11.2019
БайрамИбн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Албатта бу жума куни байрам кунидир. Аллоҳ уни давоми...

4212 10:05 / 15.03.2019
Илмнинг ривожланиши натижасида овоз узатиш асбоблари ихтиро қилинди ва улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва давоми...

5502 11:00 / 18.03.2023
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом давоми...

3054 11:00 / 23.11.2018