1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Набий алайҳиссаломнинг тўшакларига ётаётганларида ўқийдиган дуолари

10:00 / 26.12.2020 3689 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِوَجْهِكَ الكَرِيْمِ وَبِكَلِمَاتِكَ التَّامَّةِ مِنْ شَرِّ مَا أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ. اللهُمَّ أَنْتَ تَكْشِفُ الْمَغْرَمَ وَالْمَأْثَمَ. اللهُمَّ لاَ يُهْزَمُ جُنْدُكَ وَلاَ يُخْلَفُ وَعْدُكَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ

«Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал карийм ва бикалиматикат таммати мин шарри ма анта ахизум бинасийатиҳ. Аллоҳумма анта такшифул мағрома вал ма`сама. Аллоҳумма лаа йуҳзаму жундука ва ла йухлафу ваъдука ва ла йанфаъу залжадди минкал жадд, субҳанака ва биҳамдик», дер эдилар.

Маъноси: Аллоҳим, карим юзинг ила барча калималарингни ўртага қўйиб, пешонасидан ушлашингга сабаб бўлувчи ёмонликдан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сен хасорат ва гуноҳларни фош қилувчисан. Эй Раббим, Сенинг аскарларинг асло енгилмасдир. Сенинг ваъданг хилоф қилинмас. Ҳузурингда бойлик эгасига бойлиги фойда бермас. Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклайман.

Абу Довуд ва Насаийлар ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда .Бисмиллаҳиллазий ла йазурру давоми...

9739 09:00 / 22.09.2020
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиУ киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинлардир,, деганларини давоми...

2991 12:05 / 18.11.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми, дедилар. Саҳобалар .Эй Расулуллоҳ, Абу давоми...

1772 16:43 / 14.01.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси давоми...

1931 09:35 / 29.07.2020