1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Биз билмаган тарих: Амир Темур ва Ислом (тўртинчи мақола)

16:00 / 25.12.2020 3094 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ китобларининг бирида Амир Темурнинг Ислом динига муносабати ҳақида ажойиб бир ривоятни келтирадилар: «Амир Темур Ислом ҳукмига амал қилувчиларни кўрса, жуда мамнун бўлар эди. Бу нарса, айниқса унинг Хуросон жанубидаги Бишравайҳ шаҳрига бўлган муносабатида яққол кўринади. Соҳибқирон бу шаҳарга яқинлашганида уни йўл четида содда кийинган бир неча одам кутиб олади. Амир Темур улардан: «Шаҳарнинг амири ким?» деб сўрайди. Улар «Амиримиз йўқ, ўзимиз қўлдан келганича Қуръону Суннатга амал қилиб яшаяпмиз», дейишади. Бу гап Соҳибқиронни қизиқтириб қолади-да, шаҳар билан яқиндан танишишга қарор қилади. Ўша ернинг имоми Ҳусайн ибн Исҳоқ билан бирга шаҳар ҳаётининг ҳамма томони билан яқиндан танишиб чиқади. Аҳолининг бари, яъни ёшу қариси, эркагу аёли илмли бўлиб, ўқиш-ёзишдан хабардор, бўш вақтини илмга сарфлайдиган кишилар экан. Ҳамма ҳалол меҳнат билан машғул бўлади. Амир Темур уларга олтин берганида: «Ҳурмат қилганингиз учун раҳмат, аммо бу тиллаларга ҳожатимиз йўқ, ўзимиз ишлаб топганимиз етади», дейишади. Шаҳарликларнинг йўлбошчиси имом Ҳусайн ибн Исҳоқ ҳам қўлига кетмон олиб, деҳқончилик қилар экан. Амир Темур унга бир от совға қилса, узр айтиб олмайди, «От мина олмайман, эшакка ўрганиб қолганман», дейди. Бу нарсалардан хурсанд бўлган Амир Темур шароит билан янада яқинроқ танишади. Соҳибқирон бир дўкондорнинг аёл харидорга нарса тортиб бераётиб: «Вайлул лил-мутоффифийн» («Тарозидан уриб қолувчиларга вой бўлсин») оятини ўқиганини эшитади. Аёл кетганидан кейин бориб дўкондордан: «Ўзинг ўқиган оятнинг маъносини биласанми?» деб сўрайди. У «Биламан» деб, оят маъносини айтиб беради. Бир оз савол-жавобдан сўнг дўкондор: «Тарози тортишда хиёнат қилиб қўймай деб, ҳар кимга бир нарса тортганимда шу оятни ўқиб тураман», дейди. Шунингдек, Амир Темур бир атторнинг олдидан ўтиб кетаётиб, унинг «Вазину бил қистосил-мустақим», яъни, «тўғри тарози билан ўлчанглар» оятини ўқиганини эшитиб қолади ва ўша аттор билан ҳам юқоридаги ўхшаш суҳбат ва савол-жавоблардан сўнг Амир Темурга хурсанд қиладиган кўп нарсалар аён бўлади.

Масалан, Бишравайҳда қулф ва қоровул умуман йўқ экан. Исломга амал қилиб яшашгани учун одамларнинг бунга эҳтиёжлари ҳам йўқ экан. Шунингдек, шаҳарда қози ҳам йўқ экан. Ёши улуғ бўлиб қолган Ҳусайн ибн Исҳоқ бировнинг сўкишганини ёки уришганини эслай олмаслигини айтади. Бу ерда оила бузилиши ҳам, талоқ ҳам, бировнинг ҳаққини тортиб олиш ҳам йўқ экан. Бу ҳақиқатларни билиб, Амир Темур ниҳоятда хурсанд бўлади. Қуръон ва Суннатга амал қилиб яшаётган бу мухлис мусулмон аҳолини тақдирлашга қарор қилади. Амалдорларини тўплаб мажлис ўтказади. Бишравайҳни «Дорул илми вал-омон» деб эълон қилади. «Модомики, Темур хонадонига мансуб ҳокимлар бор экан, бу шаҳардан хирож олинмайди, ҳеч ким, ҳеч қандай баҳона билан бу ерга ҳужум қилмайди» деб фармон чиқаради. Мана шунинг ўзи ҳам Амир Темурнинг Исломга бўлган муҳаббатини, Қуръон ва Суннатга амал қилиб яшашни қанчалик улуғлашини кўрсатиб туради. Амир Темурнинг мазкур фармони ўша шаҳар аҳолисининг Қуръон ва Суннатга амал қилиб яшаётганларини муносиб тақдирлаш бўлиши билан бирга, бошқа шаҳар ва қишлоқлар аҳолисини ҳам шундай яшашга тарғиб қилиш ҳамдир».

(Тамом)

Аҳмад Муҳаммад

«Ҳилол» журналининг 12(21) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарих поезди бизни Ислом умматининг кўплаб буюк инсонлари чиққан Юқори Мисрга олиб боради. У ердан таниқли Ислом олими имом Суютий ва муҳаддис, тарихчи Аҳмад давоми...

2234 13:30 / 06.04.2021
Маълумки, Ислом тинчлик динидир. Исломнинг дастлабки босқичларида нозил бўлган Қуръони Карим оятларида урушга ишора қилувчи бирорта ҳам сўз йўқ. Шунингдек, Ислом давоми...

1720 16:19 / 08.08.2020
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоқларида яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамланиб, китоб шаклига келтирилмаган эди. У давоми...

1463 11:11 / 12.11.2023
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламга тақдим қилган улкан хизматларидан тўртинчиси умидсизлик ва шумланишга қарши кураш, инсонда орзуумидни ва ўзига давоми...

2112 11:00 / 20.07.2023
Аудиолар

120790 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42358 14:35 / 11.08.2021