1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фойдали илмни изла

11:00 / 29.05.2022 3618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Музанийдан ривоят қилинади: «Тавҳид борасида қалбимга бирор нарса воқе бўлса, буни Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрар эдим. Бир куни унинг олдига бордим. У Мисрдаги масжидда экан. «Хаёлимга тавҳид борасида бир савол келяпти. Ҳеч ким сизчалик билимга эга эмаслигини биламан. Сиз шу масалага нима дейсиз?» деб сўрадим. 

– Сен қаерга келганингни биласанми?

– Ҳа.

– Бу Фиръавнни ҳалок қилган жой. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада савол сўрашга буюрганмилар?

– Йўқ.

– У ҳақда саҳобалар гапиришганми?

– Йўқ.

– Осмонда нечта юлдуз борлигини биласанми?

– Йўқ.

– Бирорта юлдузнинг тури, қачон чиқиб, қачон ботиши, нимадан яратилганини биласанми?

– Йўқ.

– Кўзинг кўриб турган нарсани билмайсан-ку, уни яратган Холиққа оид илм ҳақида сўрайсанми?

Кейин у мендан таҳоратга тегишли бир масалани сўраган эди, жавобида янглишиб кетдим. У ўша масаланинг тўрт хил кўринишини ажратиб сўради. Уларнинг ҳам бирортасини билмадим. Шофеъий деди: «Ҳар куни беш марта ишинг тушадиган нарсанинг илмини ташлаб қўйиб, Холиқ таолонинг илмини ўзингга юклаб оласанми? Агар каллангга яна шунақа саволлар келса, Аллоҳга ва У Зотнинг ушбу сўзига қайт: «Илоҳингиз ягона илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У Меҳрибондир, Раҳмлидир. Осмонлару ернинг яратилишида, кеча-кундузнинг алмашиб туришида, одамлар учун фойдали нарсалар ортилган кемаларнинг денгизда сузишида, Аллоҳ осмондан тушириб, у сабабли ўлик ерни тирилтирган сувда, турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) йўналтиришида ва осмон билан ер ўртасида бўйсундирилган булутларда ақлни ишлатадиганлар учун (бу борлиқнинг яратувчиси ягона Аллоҳ таоло эканига далолат қиладиган) аломатлар бордир» (Бақара сураси, 163-164-оятлар). Яратилган нарсалар Яратувчига далил бўлади. Ақлинг етмаган нарсанинг илмини ўзингга юклаб олма». Мен: «Тавба қилдим», дедим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

1916 08:00 / 29.01.2020
Жаъфарнинг кимлигини биласизми У ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сен менга яратилишинг жиҳатидан ҳам, хулқинг жиҳатидан ҳам ўхшайсан,, деганлар. У жуда давоми...

2696 15:00 / 04.07.2022
Ҳадиси қудсийда.Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен ndash Ўзим берурман,, деган,.Имом Бухорий саҳиҳларида давоми...

4017 15:00 / 11.05.2020
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан кичик жуссали, уйжой ва молмулки йўқ камбағал бир киши эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2702 16:00 / 20.03.2020