1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уялмасанг, хоҳлаганингни қил!

08:00 / 30.11.2020 1598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаънабийнинг Басрадаги бир ўғли айтади: «Отам ичкилик ичиб, ёмонларга шерик бўлиб юрарди. Бир куни шерикларини чақириб, эшик олдида уларни кутиб ўтирди. Шу пайт эшагини миниб Шўъба ўтиб қолди. Отам унинг ортидан чопиб кетаётган одамларда унинг кимлигини сўради. «У Шўъба», дейишди. «Нима иш қилади у?» деган эди, «Муҳаддис», дейишди. Отам қизил изор кийиб олган эди. Шўъбанинг олдига бориб, «Менга ҳадис айт», деди. У: «Сен ҳадис аҳлидан эмассан, сенга ҳадис айтаманми?» деган эди, отам пичоғини чиқариб, «Ҳадис айтасанми ёки сени жароҳатлайинми?» деб дағдаға қилди. Шўъба деди: «Мансур бизга ҳадис айтди, у Рубъийдан эшитган, у Абу Масъуддан эшитган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уялмасанг, хоҳлаганингни қил», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Отам бу гапни эшитиб, пичоғини ташлаб, уйга қайтди. Уйга кириб, барча идишлардаги шаробни тўкиб ташлади. Онасига: «Ҳозир шерикларим келади. Уларни уйга киритиб, овқат бер. Овқатни ейишса, шаробларни нима қилганимни айт, шунда кетишади», деди. Шундан сўнг отам Мадинага кетди. У ерда Молик ибн Анасга шогирд тушиб, у зотдан кўп ҳадис эшитди. Кейин Басрага қайтиб келди. Келганида Шўъба вафот этган эди. Шу тариқа отам Шўъбадан ёмон йўлдан қайтишига сабаб бўлган мазкур ҳадисдан бошқа ҳадис эшита олмади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҳаётий қиссаУшбу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва шафқатсиз инсоннинг қиссасидир. Бу қисса нафақат Миср халқини, балки жамики араб давлатларида давоми...

6630 16:10 / 27.04.2019
Франция ва бутун Оврўпанинг тарих чархпалагини остинустун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳақида бугунгача юзлаб китоблар ёзилган. Уларда давоми...

6585 20:03 / 16.12.2018
СаволМен бир дўстимга қарз берган эдим, яқинда маълум бўлиб қолдики, дўстим ўша маблағни нопок ишларга сарфлаётган экан. Унинг гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб давоми...

2480 15:02 / 09.07.2020
Иборали дуо ва феълий дуоАллоҳ ер юзида юзага чиқарган барча воқеаларни маълум сабабларга боғлаган. Дунёдаги ва атрофдаги барча воқеалар Аллоҳнинг низоми давоми...

2786 12:45 / 27.02.2019