1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Намозни гўзал ҳолатда адо этиш

13:00 / 15.11.2020 2501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Хушуъ» деб, аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишига айтилади.

Намозни гўзал қилиб адо этиш эса фарз, вожиб, суннат каби одобларини ўрнига қўймоқликдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: هَلْ تَرَوْنَ قِبْلَتِي هَا هُنَا وَاللهِ مَا يَخْفَى عَلَيَّ رُكُوعُكُمْ وَلَا خُشُوعُكُمْ، وَإِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўряпсизларми, менинг қиблам бу томонда! Аллоҳга қасамки, мен учун рукуларингиз ҳам, хушуларингиз ҳам махфий қолмас. Албатта, мен сизларни орқамдан ҳам кўрурман», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда намознинг хузуси ва хушусини жойига қўйиб ўқиш зарурлиги таъкидланмоқда.

Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этар экан, унда аъзолари тўла сокинликда қолиб, қалби Аллоҳ ёди билан бўлмоғи зарур.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга, мени қиблага қараб турибдилар, орқаларидаги нарсани, жумладан, бизнинг руку ва хушуларимизни кўрмайди, деб ўйламанглар, мен кўриб тураман, деганларининг маъноси шудир.

Айниқса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапни Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтишлари ушбу маънони қаттиқ таъкидлайди.

Шунинг учун ҳар биримиз намозимизнинг руку ва хушусини жойига қўйиб ўқишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
894. Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдик. У зот Каъба соясида бурдаларини болиш қилиб ётган давоми...

1977 19:00 / 06.05.2023
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга давоми...

817 19:00 / 29 март
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва.Эй Умму Соиб, сенга нима давоми...

3829 12:27 / 08.01.2019
Камбағалларга муҳлат беришнинг савоби219. Убода ибн Валид ибн Убода ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Отам билан ансорий саҳобалар яшайдиган жойга улар давоми...

3986 14:30 / 09.07.2019