1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тафаккур вақти

15:09 / 11.11.2020 1163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Онамни йўқотгач, қалб шодлигидан маҳрум бўлганман. Фурсат қўлдан кетмай туриб, оналарингиз билан яшаш бахтидан баҳраманд бўлинглар...»

«Ҳаётимнинг дастлабки даврида отам билан бирга яшадим. Ўша пайтларда отамдан ажралиб қолишимни, усиз яшашимни тасаввур қила олмас эдим. Отам вафот қилдилар...

Кейин ака-укаларим билан бирга яшадим. Аммо улардан ҳам ажралмасам керак, деб ўйладим. Улар оилали бўлишгач, ҳар бири ўз оиласи билан яшай бошлади.

Ўзим ҳам оила қурдим, фарзандлар кўрдим. Улардан ажралсам яшай олмасам керак, деб ўйладим. Вақт ўтиб, улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларида давом этишди...

Шундан сўнг билдимки, инсон Робби билангина доим бирга қолар экан. Барча ришталар узилар, фақат оламларнинг Робби Аллоҳга боғлиқлик қолар экан, холос!

Севган кишинг ҳаёт билан видолашиб, унинг қабрига бир сиқим тупроқ сочгач, дунёнинг арзимас нарса эканини, унда ҳеч ким боқий эмаслигини тушуниб етасан. Умримизни қисқартириб бораётган кунларнинг асло қайтмаслигини жуда яхши биламиз.

Шундай экан, ўзингиз учун Қуръондан кундалик вирдлар, вазифаларни одат қилинг ва уларни қандай бўлсада, асло тарк қилманг. Ҳар куни, ҳар дам тасбеҳ, истиғфор, таҳлил айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан машғул бўлинг».

«Унутманг: «Жаннатийлар ҳеч бир иш учун аллоҳни зикр қилмаган пайтларига ачингандек надомат чекишмайди».

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ суҳбатлари асосида

Бобур Аҳмад тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввало, Қуръони карим ва Суннатдаги насиҳатларнинг кўпчилиги эркакларга қаратилганини эслатишимиз лозим. Аммо, шу билан бирга, алоҳида уларга қаратилган давоми...

3519 11:00 / 15.03.2023
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳақларида Ашараи мубашшарага кирган Абу Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Авф Абу Авф Қурайший Зуҳрий розияллоҳу анҳунинг жоҳилият давоми...

1427 17:03 / 14.11.2020
. ..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қурбонлик кунини ийд қилишга амр қилиндим. Уни Аллоҳ бу уммат учун қилгандир,, дедилар. Бир давоми...

1566 20:30 / 24.07.2020
Cалафи солиҳ ndash улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

2801 16:23 / 22.09.2017
Аудиолар

121477 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021