1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фаришталар ҳам ҳаё қиладиган одам

08:00 / 31.10.2020 1118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Муслимдан ривоят қилинади: «Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар, болдирлари очиқ эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб, киришга изн сўради. Унга изн бердилар. У кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан ўша ҳолда гаплашдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб, у ҳам киришга изн сўради. Унга изн бердилар ва у билан ҳам ўша ҳолатда гаплашдилар. Сўнг Усмон розияллоҳу анҳу киришга изн сўраган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб, кийимларини тўғриладилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр кирганида у билан чиройли кўришмадингиз, унга эътибор ҳам бермадингиз. Кейин Умар кирди. У билан ҳам чиройли кўришмадингиз, эътибор ҳам бермадингиз. Усмон кирганда эса ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз-а?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмайинми?» дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Охирги пайтлар юртимизга келган сув тошқини ва корона каби синовлар ортидан кўплаб мўмин биродарларимизнинг, хусусан, баъзи аҳли илм биродарларнинг Бу Аллоҳнинг давоми...

4598 17:05 / 04.05.2020
Мадиналик Милҳоннинг қизи Румайсо хоним оқила, доно, хушхулқ ва гўзал аёл эди. Уни фарзандининг исми билан кунялаб Умму Сулаймrdquo деб чақиришар эди. Расулуллоҳ давоми...

5539 19:45 / 19.03.2019
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади .Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман. Бас, қачонки уни тўғрилаб давоми...

2216 21:10 / 13.01.2019
Исломда куёв танлаш қандай бўлса, худди шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари молмулкига, кейингилари давоми...

3532 14:05 / 24.06.2019
Аудиолар

121677 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43126 14:35 / 11.08.2021