1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қандай чиройли овоз!

09:09 / 20.10.2020 2743 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон деган қўшиқчи ҳам бор эди. У куй чалиб, қўшиқ айтарди. Унинг овози жуда чиройли эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни эшитиб, «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..». дедилар-да, ридоларини елкаларига ташлаб, жўнаб кетдилар. Зозон бу сўзни эшитиб, «Бу киши ким?» деб сўради. Атрофдагилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу», дейишди. «У киши нима деди?» сўради Зозон. «Қандай чиройли овоз! Агар шу овози билан Қуръон ўқиганидами..» дедилар», дейишди. Зозон сакраб туриб, қўлидаги созини ерга уриб синдирди-да, у зотни излаб кетди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни топиб бориб, ҳузурларига кирди. Салом бериб, шогирдликка олишларини сўраб, йиғлаб юборди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни қучоқлаб олдилар. Икковлари қучоқлашиб узоқ йиғлашди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қандай қилиб Аллоҳ азза ва жалла яхши кўриб, тўғри йўлга буриб қўйган бандани мен яхши кўрмайин?» дедилар. Зозон Аллоҳ азза ва жаллага барча гуноҳларидан тавба қилди ва то Қуръонни ўрганмагунча Абдуллоҳ ибн Масъуддан ажралмади. Яхши илм эгаллаб, пешқадам имом бўлди, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Салмон Форсий ва бошқа саҳобалардан ҳадис ривоят қилиш шарафига эришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Ундан сўралишини хуш давоми...

2462 10:00 / 19.03.2019
Зикр мажлисларидан бирида Наҳравонийдан рўзанинг қабул бўлиш аломати ҳақида сўрашди. У зот .Гуноҳларга ботмай туриб, шаввол ойида вафот этиш,, дедилар. Наҳравоний давоми...

1959 08:00 / 04.06.2020
Мутахассислар кекса отахон ва онахонлар билан бўладиган муносабатларда қуйидагиларга аҳамият беришни тавсия қиладилар1. Кексаларни кўрганда тезда уларга салом давоми...

1939 19:00 / 13.01.2019
Абу Соиб Абдий айтади .Солиҳ Муррий бизнинг олдимизга кирган эди, .Қаердан келяпсан, эй Абу Бишр, дедим. Солиҳ шундай деди .Уйимдан келяпман. Бу ерга келгунча кўп давоми...

2169 08:00 / 26.12.2019