1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (еттинчи мақола)

18:01 / 24.09.2020 1997 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Овқатланишдаги қайтариқлар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларига қадар хонтахтада овқатланмадилар ва юмшоқ нон тановул қилмадилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар жанги кунида хонаки эшак, хачир, озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар ва чангак тирноқли (йиртқич) қушлар гўштини истеъмол қилишдан қайтардилар».

Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга от гўштини едирдилар ва эшак гўштини ейишдан қайтардилар».

Имом Термизий ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабир (алоэ) каби заҳарли гиёҳларни кўп истеъмол қилиб, хоҳ инсон, хоҳ ҳайвонларнинг ўлиб кетишини ман этганлар.

Абу Довуд ривоятлари.

Жибилла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Мадинада бир гуруҳ ироқликлар орасида эдик. Ибн Зубайр бизни хурмо билан меҳмон қилаётган эди. Шу аснода Ибн Умар ёнимиздан ўтиб кетаётиб: «Жаноби Расулуллоҳ жуфтлаб ейишдан қайтарганлар, аммо бунга эгаси рухсат этса – жоиздир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Зуҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қозиқ тишли барча ҳайвонлар (шер, бўри, тулки, айиқ, йўлбарс, фил, маймун ва бошқалар) гўштини емоқдан қайтардилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

(Давоми бор)

Олтинчи мақола

Islom.uz архивидан

Мавзуга оид мақолалар
Бунинг учун ўз олдингизга қуйидаги учмақсадни қўйишингиз лозим1. Болангизда Қуръонга муҳаббат уйғотиш.2. Бола учун Қуръон ёдлашнинг осон ва енгил усулини топиш.3. давоми...

18032 16:29 / 30.05.2020
Таймийнинг муаззини Маъмар айтади .Бир куни Сулаймон Таймий ёнимда хуфтон намозини ўқиди. Кейин мен унинг .Мулк қўлида бўлган Зот улуғдир, оятини ўқий бошлаганини давоми...

2104 08:00 / 27.01.2021
Оила қуриб, биргаликда оилавий ҳаёт кечираётган келинкуёвлар Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд тилаб дуода бўлишлари жуда ҳам муҳимдир.Бу ишни Аллоҳ давоми...

5121 15:07 / 14.10.2018
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларининг бирида ушбу ҳикояни келтирганлар.Инглизлар Ҳиндистонга бостириб келишганида улардан бири ўзига катта давоми...

1737 16:30 / 07.10.2019