1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энди тоатингга юзланаман

08:00 / 24.09.2020 2777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аббод ибн Аббод Маҳлабийдан ривоят қилинади: «Басра подшоҳларидан бири аввалига ибодат қилиб юриб, кейин дунё ва салтанатга машғул бўлиб кетди. У бир қаср қурдириб, уни ҳар хил гилам ва анжомлар билан безатди. Сўнг катта дастурхон ёзиб, одамларни чақирди. Улар қасрга кириб, ноз-неъматлардан еб, қасрни томоша қилиб ажабланар, подшоҳнинг ҳаққига дуо қилиб тарқалишар эди. Бир куни одамлар кетгач, подшоҳ ўзининг хос одамлари билан қолиб, шундай деди: «Бу қасримдан қанчалик хурсанд эканимни биласизлар. Энди ҳар бир ўғлим ҳам шундай қаср қуриб берсам деяпман. Уч-тўрт кун олдимда қолинглар, сизлар билан ўғилларимга қуриладиган қасрларни маслаҳатлашар эдим», деди. Улар бир неча кун унинг ҳузурида еб-ичиб, ўйин-кулги қилишди, подшоҳ улар билан ўғилларига қандай қаср қуришни маслаҳатлашди. Ана шундай қаср қуриш хаёли билан андармон бўлиб турганларида ҳовлидан бировнинг шундай дегани эшитилиб қолди:

 

Эй ўлимни унутиб қўйган бинокор,

Бил, ўлим албатта битиб қўйилган.

Одамлар севиниб, шод юрсалар ҳам,

Орзуманднинг ажали белгиланган.

Ўзинг яшамайдиган бино қурмагин,

Қайт гуноҳни ўчирувчи ибодатга.

Бу байтлардан подшоҳнинг ўзи ҳам, шериклари ҳам сесканиб кетишди. У шерикларига: «Мен эшитган нарсани сизлар ҳам эшитдингизми?» деди. Улар тасдиқлашди. Подшоҳ: «Мен ҳис қилган нарсани ҳис қиляпсизми?» деб сўради. Улар подшоҳдан нима ҳис қилаётанини сўрашди. «Юрагим сиқиляпти, ўлимни ҳис қиляпман», деди подшоҳ. Мулозимлар подшоҳга «Умринг узоқ бўлади, ҳали кўп яшайсиз» деб, уни хотиржам қилмоқчи бўлишди. Лекин подшоҳ бояги байтлар таъсирида ҳаловатини йўқотган эди. У бироз индамай қолди. Кейин йиғлаб юборди-да, шерикларига қараб, «Сизлар менинг ёр-биродарларимсиз. Менга шунчалик яқин бўла туриб, нима учун мени ботил йўлдан, дунё ҳою-ҳавасларидан огоҳлантирмадиларинг?» деди. Дўстлари подшоҳга: «Нимани истасанг, бизга ҳам ўшани буюр», дейишди. Подшоҳ: «Ичкиликлар тўкиб ташлансин, кўнгилхушлик қилинадиган нарсаларни ҳам чиқариб ташлансин», деди. Кейин: «Аллоҳим, Сени ва атрофимдагиларни гувоҳ қиламанки, мен барча гуноҳларимдан тавба қилдим. Сен берган муҳлатда қилган барча ишларимга афсусдаман. Энди тоатингга юзланаман. Менга неъматингни тўлиқ қилиб бер, мени афв қил. Руҳимни қабз қилар чоғинг фазллинг билан барча гуноҳларимни кечиришингни сўрайман!» деди-ю, танасида бир оғриқ турди. Сал ўтмай, оғриқ кучая бошлади. Подшоҳ эса жони узилгунча тинмай: «Аллоҳ, ўлим! Аллоҳ, ўлим!» дейишдан тўхтамади. Фақиҳлар уни тавбада ўлган деб ҳукм қилишди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда мўминмусулмонлар ичида мазҳабга қарши бўлишга ва баъзи бир амалларни бидъатхурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар .тасбиҳ ўгириш бидъатдир, бу ишни давоми...

4114 19:05 / 06.07.2019
Бу умумий сарлавҳа остида ваҳий, набийлик, расуллик ва уларга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади.ndash Ваҳий нима.Ваҳий,нинг луғатдаги маъноси .махфийлик, ва давоми...

5322 15:28 / 15.07.2019
Табассум учун ҳам савоб оладиган динга мансуб эканлигимизни ўйлаб қувонамиз. Аммо кулиш уёқда турсин, дардларини эсламаслик учун муттасил дори қабул давоми...

7208 14:10 / 29.01.2019
Қуръони Каримда закотнинг фарзлиги ва унинг фазилатлари ҳақида бир неча ояти карималар нозил бўлган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло .Намозни тўкис адо этинглар, закот давоми...

1519 18:30 / 19.03.2020