1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Туғилган кунни нишонласа бўладими?

18:03 / 22.09.2020 9879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкумМен туғилган кунлар хақида сайтингизда жавобларни ўқиб чиқдимУ ерда «Туғилган кунни динга алоқаси йўқтуғилган кун билан табрикласангиз харом иш қилган бўлмайсиз ва туғилган кунни ғайридинларга ўхшатиб нишонлаш нотўғри» деб ёзилганлигини ўқидимАллоҳ бизни яратганига беҳисоб шукрлар бўлсин. Бизнинг туғилишимз - Аллоҳнинг бизга бўлган Меҳрибонлиги ва Раҳм-шафқатлилигидир, у кунни нишонласак қандай хато қилган бўламиз? (Албатта одоб доирасида ва ғайридинларга ўхшамасдан нишонлашни назарда тутган эдим.) Туғилган кунни нишонлашнинг Исломдаги ҳукми қандай? 

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Ақлни ишлатиб қаралса инсон бир йил умрининг ўтиши байрам қилишга эмас балки аза тутишга лойиқ. Парда ортида бу бир йилнинг ичида нима борлигини кўрганингизда эди, ўтган кунларингизга аза очган бўлардингиз. Аввалда ўтган ота-оналаримиз шундай қилишар эди. Одамлар ўлганда йиғлашни, аза тутишни ўйлашади. Аслида 60га кирадиган инсон 40-50га кирса ўша инсоннинг 40-50ги ўлган ҳисобланади. Энг ажабланарлиси шуки одамлар туғилган кунини нега нишонлаётганини ҳақиқатини билишмайди. Кимлардир нишонлашаяпти бизлар ҳам нишонлашимиз керак деб тақлид қилишади.

Валлоҳу аълам!

 «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон айтади .Халифа Мутаваккил вафот этгач, тушимда кўрдим. .Аллоҳ сенга қандай муомала қилди, деб сўрасам, .Мени мағфират қилди,, деди. .Қандай давоми...

1571 10:15 / 24.01.2020
САВОЛ Аллоҳ илмингизга янада барака берсин. Биз Украинада савдо билан шуғулланамиз, у ерда .Аҳбош, деган фирқа бор. Улар бозорларга кириб, ўзбекларни ўзини йўлига давоми...

3857 20:45 / 25.04.2016
Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шеър ривоят қилиш тўғрисида гапиришди. Баъзилари, у зотдан давоми...

1246 15:00 / 12.01.2021
Савол Қурбонлик кунларида уйида насл орттириш учун бўлган молини қурбонлик кунларида сотиб нисоб эгасига айланган кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими Жавоб давоми...

1656 11:03 / 01.08.2020