1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Наср Али ибн Ҳибатуллоҳ (биринчи мақола)

11:07 / 20.09.2020 1231 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк амир, ҳофиз, мунаққид, насабшунос, сўзлари ҳужжат мавлоно Абу Наср Али ибн Ҳибатуллоҳ ибн Али ибн Жаъфар ибн Али ибн Муҳаммад ибн амир Дулф ибн амир, саховатпеша, қўмондон Абу Дулф Қосим ибн Исо Ижлий Жарбозқоний Бағдодий. «Ал-Икмол фи муштабаҳин нисба», «Мустамирул авҳом» ва бошқа китоблар мусаннифи.

Ижл – Бакр ибн Воилга, кейинчалик Музор ибн Низор ибн Маъад ибн Адноннинг акалари Рабийъага тегишли бўлган уруғ.

Ўзларининг айтишларича, 422 йил шаъбон ойида Укбаро қишлоғида таваллуд топган эканлар.

Бағдодда Бушро ибн Масис Фотиний, Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Шоҳин, Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ғайлон, Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад Саввоқ, Аҳмад ибн Муҳаммад Атиқий, Абу Бакр ибн Бишрон, қози Абу Тоййиб Табарий, Абдусамад ибн Муҳаммад ибн Мукрим ва буларнинг табақасидагилардан, Дамашқда Абул Қосим Ҳинноий ва у кишининг табақасидагилардан, Мисрда Аҳмад ибн Қосим ибн Маймун ибн Ҳамза ва бошқалардан, Хуросон, Мовароуннаҳр, Жибол, Жазира, Савоҳилдаги шайхлардан ҳадис эшитганлар. Ҳофизлар ва имомлар билан учрашганлар.

У кишидан Абу Бакр Хатиб (шайхлари), фақиҳ Наср Мақдисий, ҳофиз Ҳасан ибн Аҳмад Самарқандий, Муҳаммад ибн Абдулвоҳид Даққоқ, Шужоъ ибн Форис Зуҳлий, Абу Абдуллоҳ Ҳумайдий, Муҳаммад ибн Тархон Туркий, Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳдий, Абул Қосим ибн Самарқандий, Али ибн Аҳмад ибн Баён, котиб Али ибн Абдусалом ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Менга ҳофиз Абул Ҳажжож Юсуф ибн Закий хабар бердилар. У кишига Муҳаммад ибн Абдулхолиқ Амавий, у кишига Али ибн Муфаззал, у кишига Аҳмад ибн Муҳаммад Асбаҳоний, у кишига Абдуллоҳ ибн Абу Тоиб, у кишига Муҳаммад ибн Абу Бакр, у кишига Силафий, у кишига Абул Ғаноим Нарсий, у кишига ҳофиз Абу Наср Али ибн Ҳибатуллоҳ Ижлий хабар берганлар. У кишига Абу Бакр Аҳмад ибн Маҳдий, у кишига Абу Ҳозим Абдувий, у кишига Абу Амр ибн Матар, у кишига Иброҳим ибн Юсуф Ҳисинжоний, у кишига Аҳмад ибн Ҳанбалнинг шогирдлари Абул Фазл, у кишига Аҳмад ибн Ҳанбал, у кишига Зуҳайр ибн Ҳарб, у кишига Яҳё ибн Маъийн, у кишига Али ибн Мадиний, у кишига Убайдуллоҳ ибн Муъоз, у кишига оталари, у кишига Шуъба ровий Абу Бакр ибн Ҳафсдан, у киши Абу Саламадан, у киши Оишадан айтиб берган эканлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари сочларини кесардилар. Бошларида бир тутамгина соч қоларди».

Бизга хатиб Аҳмад ибн Маҳдий хабар бердилар. У кишига Абдулвосеъ Абҳарий ижозат шаклида, у кишига Иброҳим ибн Баракот, у кишига Абул Қосим ибн Асокир, у кишига Абул Қосим Насиб, у кишига Хатиб юқоридаги ривоятни айтиб берганлар. Охирига «Ҳисинжоний: «Бизга Убайдуллоҳ ибн Муъоз айтиб бердилар», – деб қўшиб қўйдилар». Сўнгра Хатиб: «Буни Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Солиҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ровий Иброҳим Ҳисинжонийдан ривоят қилганлар. У кишига Фазл ибн Зиёд, у кишига Аҳмад ибн Ҳанбал, у кишига Зуҳайр мана шу ровийлар санади билан айтиб берганлар», – деганлар.

Ибн Макулонинг бу ривоятларида нуқсон бор: ундаги Абул Фазл аслида Фазлдир. Ҳофиз Юсуф ривоятларида: «Бизга Аҳмад ибн Ҳанбал айтиб бердилар», – деган жойи ҳам тушиб қолган.

Бизга Муаммал ибн Муҳаммад ва Абул Ғаноим Қийсий хабар бердилар. Уларга Зайд ибн Ҳасан, у кишига Абу Мансур Қаззоз, у кишига ҳофиз Аҳмад ибн Али хабар берган эканлар. У кишига Мисрдан Аҳмад ибн Қосим Ҳусайний мактуб ёзиб юборганлар ва Абу Наср Али ибн Ҳибатуллоҳ у кишининг номларидан ҳадис айтиб берганлар. У кишига Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Азҳар Самновий хабар берганлар. У кишига Аҳмад ибн Исо Вашшо, у кишига Рамлада 250 йилда Мусо ибн Исо Бағдодий, у кишига Язид ровий Ҳумайддан, у киши Анасдан ривоят қилганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар етим йиғласа, унинг кўз ёши Раҳмоннинг (Аллоҳ) кафтига тушади ва У Зот: «Ота-онаси тупроқ тагида бўлган бу етимни ким йиғлатди? Ким уни юпатса, унга жаннат вожибдир», – дейди», – дедилар».

Хатиб айтадилар: «Бу ҳадис мункар. Мусодан бошқа ровийлар машҳур».

Бу ҳадисни ўша Мусо ибн Исо Бағдодий тўқиган.

Менга Абу Муҳаммад ибн Ахзар ва бошқалардан хабар беришди. Улар Ибн Носирдан хабар берганлар. Абу Наср Амир у кишига ҳадис ёзиб юборганлар.

Бизга Аҳмад ибн Салома ровий Артоҳийдан, у киши Абул Ҳасан ибн Фарродан, у киши Ибн Макулодан хабар бердилар. У кишига Ибн Лолнинг набиралари Музаффар ибн Ҳасан, у кишига боболари Абу Бакр Аҳмад ибн Али, у кишига ҳофиз Аҳмад ибн Абдурраҳмон Шерозий, у кишига Муҳаммад ибн Али ибн Шоҳ, у кишига Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим Бағдодий Антокияда хабар берганлар. У кишига Мисрда Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Ҳимярий, у кишига Холид ибн Нажиҳ, у кишига Суфён Саврий Ибн Журайждан, у киши Фафаодан, у киши Аъмашдан, у киши Мужоҳиддан, у киши Оишадан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар: «Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амалларига йўлиқишди».

Мисрда Абул Маъолий Аҳмад ибн Исҳоққа ўқиб бердим. У кишига Абдусалом ибн Фатҳа Сарфулий хабар берган эканлар. У кишига 618 йилда ҳузурларига келиб, Барқуҳ айтиб берган эканлар. У кишига 554 йилда Шаҳардор ибн Ширавайҳ Дайламий, у кишига Аҳмад ибн Умар Баййиъ, у кишига Ҳумайд ибн Маъмун, у кишига Аҳмад ибн Абдурраҳмон Шерозий «Ал-Алқоб» китобларида хабар берганлар. Уни зикр қилиб: «Фафао – Абу Муъовия Зарир», – деганлар.

Ибн Макуло: «Фафао – Бақийянинг шайхлари Исмоил Киндий», – деганлар.

Бу ҳадис «Саҳиҳи Бухорий»да қуйидаги санад билан келган: «Бизга Одам, у кишига Шуъба ровий Аъмашдан айтиб бердилар».

Бу ҳадис бизга олий даража билан етиб келди. Мен санадда Шерозийни учратганман.

Шеравайҳ Дайламий «Ат-Табақот» китобларида ёзганлар: «Амир Абу Наср вазир Саъдил Мулк ибн Макуло номи билан машҳур эдилар. Бир неча марта элчи бўлиб келганларида у кишидан ҳадис тинглаганман. Пишиқ ҳофиз сифатида таърифланганлар. Хатиб Бағдодийдан кейин замоналарида у кишидан афзалроқ шайх йўқ эди. Дарс ҳалқаларида улуғ шайхлар ўтирганлар ва у кишидан ҳадис эшитганлар».

(Давоми бор)

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимБарча оламларни йўқдан бор қилиб яратиб, унинг тадбирини қилиб турган, инсонни нутфадан яратиб, тақдирини белгилаб қўйган, унинг давоми...

9791 22:17 / 27.04.2017
Ўз замонасида эъзозланган одам орадан йиллар, асрлар ўтиб авлодлари томонидан ҳам ҳурмат қозониши табиий. Ёзиб қолдирган ўгитлари, ҳикматлари, тарихлари, давоми...

2686 16:30 / 19.08.2021
Оламга тақдим этилган илк жўғрофий харита мусулмон географ олими ва тарихчиси Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис томонидан чизилган. .Шарифи Идрисий, давоми...

1449 10:50 / 14.08.2023
Ҳижрий 1442 йил 6 зулқаъда чоршанба куни кечқурун аянчли ҳодиса сабабли шайх ва етук даъватчини йўқотган Туркистон, хусусан, Ўзбекистон халқига, Қўқон аҳолисига давоми...

5437 14:00 / 18.06.2021
Аудиолар

120772 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7060 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42334 14:35 / 11.08.2021