1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Бакранинг васияти

08:00 / 16.09.2020 2237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакранинг ўлими яқинлашгач, «Васиятимни ёзинглар», деди. Котиб келиб, унинг айтганларини ёза бошлади: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси Абу Бакранинг васиятидир..».. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Тўхта. Ўлим олдидан ҳам куням ёзиладими? Буни ўчириб ташла, бошқатдан ёз: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоси Нуфайъ Ҳабашийнинг васиятидир. У Робби Аллоҳ азза ва жалла, Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, дини Ислом, қибласи Каъба эканига гувоҳлик беради. У Аллоҳ азза ва жалладан Унинг тавҳидини эътироф қиладиганлар, рубубиятини (Парвардигорлигини) тасдиқлайдиган, У Зотнинг ваъдаси ва ваъидига қаттиқ ишонадиганлар, азобидан қўрқадиганлар, раҳматидан умид қиладиганлар умид қилган нарсани сўрайди. У Зот раҳмлиларнинг раҳмлисидир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Интернет ва ижтимоий тармоқларда диний мавзуда тарқатилаётган фикрлар юртдошларимизни бефарқ қолдирмаяпти.Таъкидлаш жоизки, диний таълимот ўта давоми...

1760 16:05 / 26.12.2019
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва фитр садақасини бериш мандубдир. Юқоридаги жумлада Фитр Рамазон давоми...

2612 16:00 / 18.04.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган давоми...

2007 17:25 / 17.05.2020
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобларнинг ғояси ҳам илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчас боғлиқдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки давоми...

1986 13:42 / 20.10.2018