1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Салла ўраш Набий алайҳиссаломнинг суннатларидир

13:30 / 13.09.2020 2127 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَمْرِو بْنِ حُرَيْثٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَلَى الْمِنْبَرِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ قَدْ أَرْخَى طَرَفَهَا بَيْنَ كَتِفَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Амр ибн Ҳурайс тўплаган ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўраб, унинг бир учини орқаларига ташлаб юришлари баён қилинмоқда.

Салланинг қора рангда бўлиши эса шарт эмас. Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳу кўрганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иттифоқо шундай рангда салла ўраган эканлар. Бошқа ранглардаги саллалар ҳам бўлади. Оқ ранг афзал эканлиги ҳақида ривоятлар ҳам бор.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ. قَالَ نَافِعٌ: وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يَسْدِلُ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўрасалар, пешини кифтлари орасидан тушириб олар эдилар».

 Нофеъ айтади:

«Ибн Умар ҳам салласининг Пешини кифтлари орасига тушириб юрар эди».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам олдингисини тасдиқлайди ва ҳамда умматнинг бу ишда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиши кераклигини таъкидлайди.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: رَكْعَتَانِ بِعِمَامَةٍ خَيْرٌ مِنْ سَبْعِينَ رَكْعَةً بِلَا عِمَامَةٍ. رَوَاهُ الدَّيْلَمِيُّ.

418. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Салла билан ўқилган икки ракъат намоз салласиз ўқилган етмиш ракъат намоздан яхшидир», дедилар».

Дайламий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, салла намознинг савоби етмиш баробар кўпайишига сабаб бўлади. Салла ўраш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Ҳатто Жаброил алайҳиссалом ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салла ўраб тушганликлари ҳақида ривоятлар бор.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
876. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Гуноҳларнинг каттаси кишининг ўз отаонасини сўкишидир,, давоми...

1668 19:00 / 08.04.2023
Расулуллоҳнинг шафоати барча умматларига етишига ишора қилувчи кўринишСаййидимиз Жобир розияллоҳу анҳу уйларига бориб рўзғорида мавжуд егуликларни текшириб давоми...

4969 17:11 / 16.01.2018
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мастура қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан давоми...

3608 20:02 / 28.04.2017
ҚАБАСОТУН МИН ҲАЁТИР РОСУЛ 3қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишИЙМОН 15 Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига давоми...

4366 20:19 / 28.04.2017