1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

13 ёшидан асар ёза бошлаб, ҳаёти давомида 500дан ортиқ китоб ёзган алломани биласизми?

15:06 / 11.09.2020 2178 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу буюк зот ҳақида айрим маълумотларни ўрганиш асносида олим 89 йил умр кечириб, ҳаётлари давомида 500дан ортиқ китоб ёзган эканларини ўқиб билдим. Аллоҳ таоло бундай алломаларнинг вақтига қанчалар барака ато этгани, нақадар юксак иқтидор ва кучли заковатга сазовор бўлишганини тафаккур қиларканман, ҳолимизга раҳмим келди. Токи бу ўрганишларимиз барчамизга ибрат бўлсин, ўрнак бўлсин.

Имом Абул Фараж ибн Жавзий (Абдурраҳмон ибн Али Ҳанбалий Бағдодий) уч ёшлик чоғларида оталари оламдан кўз юмади ва оналари қарамоғида тарбия кўради. Ёшлигиданоқ илм таҳсилини бошлаб, ҳофиз Муҳаммад ибн Носир ҳузурида Қуръони каримни тўлалигича ёд олади.

Кейинчалик Абул Қосим Ҳиравийдан воизлик санъатини ўрганади. Шундан сўнг фақиҳ Ибн Зоғунийга шогирд тушиб, ундан турли фанлар, айниқса, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, сарф, балоғат, тарих, воизлик ва бошқа соҳаларда кўплаб фойдалар олади.

Аллома булардан ташқари усулул фиқҳ, илми хилоф, илми жадал, ҳисоб ва тиб илмларини Абу Бакр Дайнурий ва қози Абу Яъло каби жами 90 га яқин ўз даврининг етук олимларидан ўрганади.

Ибн Жавзий болалик даврларида ҳам тенгдошларининг ёш болаларга хос ўйинларидан узоқ бўлиб, илм талабига шўнғиган ҳолда ҳаёт кечиради. Бу ҳақда ўзи: «Мен бирор марта ёш болалар билан ўйнаганимни, баланд овозда кулганимни эслай олмайман», деган эди.

Ибн Жавзийнинг бошқалардан ажралиб турадиган кўплаб хусусиятлари бўлиб, илмга ўта муҳаббат ва уни талаб қилишга жўшқин шижоат, ўткир ҳифз, мислсиз заковат, ҳаддан ташқари олий ҳиммат ҳамда камдан-кам инсонларгина эриша оладиган зуҳду тақво у кишини ўз асрининг етук олими бўлиб етишларига омил бўлган.

Ибн Жавзий олти ёшларида ҳадис эшитишни, ўн уч ёшларида китоб ёзишни бошлаган. Йигирма беш ёшидан то вафотигача инсонларга ваъз-насиҳатлар қилиб, кўпчиликнинг ҳидоят йўлини топишига сабабчи бўлган.

Бу ҳақда ўзи: «Ўз қўлларим билан икки минг мужаллад китоб ёздим, қўл остимда юз минг киши гуноҳларига тавба қилди ва йигирма минг киши мусулмон бўлди», деган.

Машҳур асарларидан: «Ал-муғний» (Қуръони каримнинг катта ҳажмдаги тафсири бўлиб, уни Ибн Жавзийнинг ўзи тўрт жузга қисқартириб «Зодул масир» деб номлаган); «Сойдул хотир» (уч жуз); «Минҳожул қосидин» (икки жуз) ва бошқалар.

«Ал-вафий бил вафаёт» китобида айтилишича, олимнинг баъзи шогирдлари у киши ёзиб қолдирган рисолаларни жамлаб, яшаб ўтган умрларининг вақтига тақсимлашганида кунига 9 рисоладан тўғри келган экан.

Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 597 йил 13 рамазон жума кечаси Бағдодда вафот этганлар.

P.S. Илм талаб этиш, ўрганган билимларни таълим беришда ўтмиш буюкларимиз қандайин ибрат мактабларини ўтаганлари ҳақида фақат ўқиб қўйишгина эмас, балки уларга эргашиш, фарзандларимиз ва яқинларимизни ҳам илм талаб қилишга, билим олишга қизиқиш уйғотиш, уларнинг одобли ва комил инсонлар бўлишларида имкон яратиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. 

 Бобур Аҳмад

манба: siyrat.uz 


Мавзуга оид мақолалар
Умму Зарр розияллоҳу анҳо рўзғордаги етишмовчилик сабабли Абу Зарр розияллоҳу анҳуни маломат қилди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу аёлига .Эй Умму Зарр, олдимизда давоми...

1671 07:00 / 08.07.2019
таржимаи ҳолСамарқандда давом этаётган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусидаги халқаро конференциянинг мартабали давоми...

2102 09:03 / 05.03.2020
Абдуллоҳ ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади .Муторрифга ўлим рўбарў бўлганда .Аллоҳим, дунё ва охират ишида мен учун тақдир қилган нарсаларингда ихтиёр бер,, деди давоми...

2633 08:00 / 17.02.2020
Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарур. Тижоратда кўп учраб турадиган шубҳали, ноаниқ, аслини билиб бўлмайдиган, шунинг билан бирга, давоми...

2306 17:00 / 05.01.2019