1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фатҳулла Масъудов: «Имом Бухорий образини ижро этиш бир умрлик орзуларимдан бири эди»

16:08 / 09.09.2020 2160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 57 оятида шундай марҳамат қилади:

«Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир».

Ўлим ҳар кимнинг бошида бор. Аммо, уламолар яхши, солиҳ инсонларнинг узоқ умр кўриши жамият учун манфаатлидир деганлар.

Ўзгалар ғами учун қайғуриб яшаган, ҳусни хулқ соҳиби, маърифат ва маънавият тарғиботчиларидан бири, маданият соҳасида кўп йиллар самарали хизмат қилган Ўзбек Миллий академик драма театри раҳбари, халқ эътиборига тушган инсон Фатҳулла Маъсудов вафот этди.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин!

Яқинлари Фатҳулла Маъсудовни ўзгача таъсирот билан ёдга олмоқда. Бу инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, динга, уламоларга ва маърифатга муҳаббатли бўлганлигини эътироф этадилар.

«Имом Бухорий ва Имом Термизийга бўлган юксак ҳурмати ва ўзгача ғойибона меҳри бор эди. Шунданми, ундаги одоб, ўзгаларга бўлган илиқ табассум ва гўзал муносабат, айниқса гўзал аҳлоқи жуда кўпчиликни ҳавасини келтирарди. Одамларга қўлдан келганча холис, самимий яхшиликлар қиларди, фарз ва суннатларга мустаҳкам бўлишга интиларди», дейди дўстларидан бири.

Шу йилнинг февраль ойи бошида аждодлар меросига бағишланган қисқа метражли фильм суратга олишни бошладик. Тарихий қаҳрамонлар образлари учун мос либослар ва реквизитлар керак бўлди. Бир нечта жойларга мурожаат қилдик... Афсуски, натижа бўлмади. Миллий театр телефон рақамларини топиб қўнғироқ қилдик ва ходимлар директор Фатҳулла акадан рухсат олиш кераклигини айтиб уяли телефон номерларини берди.

Қўнғироқ қилдик, Фатҳулла ака эса одоб ва чиройли муомала билан «қўлимдан келганча холис хизмат қилишга тайёрман, эртага театрга келинг», деб жавоб бердилар. Очиғи машҳур инсон мухлислари кўп санъаткордан бундай чиройли муносабат ва муомалани кутмаганлигим сабаб бироз ҳайратга тушдим...

Эртасига театрга бордик, бизни дарвозаданоқ илиқ кутиб олишди ва Ахрор исмли Фатҳулла аканинг ёрдамчиси нима лозим бўлса ҳаммасини имкон қадар тайёр қилиб беришини айтди: «Фатҳулла ака менга қаттиқ тайинлаганлар, мен хизматингиздаман» деди.

Ўзимизга керакли нарсалар, либослар ва реквизитларнинг рўйхатини бердик. Ишни гримёр (юзни тарихий шахсга хос қилиб безайдиган шахс) хонасидан бошладик. Пардозчи грим, салла-соқоллар ва хизмат ҳаққи қиммат туришини таъкидлади. Шу пайт Ахрор ака Фатҳулла акага қўнғироқ қилди ва Фатҳулла ака телефон орқали пардозчиларга биз учун хизматилар бепул эканлигини тушунтириб сўзи охирида: Саидаброржон дин ва маърифат учун қўлимдан келганча холис хизматдаман, агар биздан топилмаса бошқа жойдан бўлса ҳам топиб бераман, ҳаққимизга дуода бўлсаларингиз бўлди. Аллоҳ бизларни йўлидан адаштирмасин, мағфират қилсин» – дея таъкидлаб ўтди.

5 кун мобайнида ҳар куни театрга бориб грим қилдирдик ва либосларни олдик, ҳамма биз учун холис хизматда. Кунларнинг бирида Фатҳулла ака қўнғироқ қилиб камчиликлар йўқми дея сўраб қолди. Мен ҳаммаси жойида раҳмат дедим. Имом Бухорий ролини ким ўйнаяпти деб сўраб қолдилар, Институт талабаларидан бири дедим. «Агар имкони бўлса шу образни мен ижро этсам, бир умрлик орзуларимдан бири эди» деди. Биз рози бўлдик. Аммо, тақдир экан «Фатҳулла» ака вилоятларга сафарга кетадиган бўлиб қолди ва қўнғироқ қилиб узр сўради.

Тасвирга олиш якунланганидан сўнг Фатҳулла акага миннатдорлик билдириб ёрдамлари учун Қуръони карим ва ҳадис китобини совға қилдик. Жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдилар. Ўша онда уларнинг сўнги марта менга айтган гаплари ҳали ҳам қулоғимда чалиниб туради:

«Биз ким бўлишимиздан, қайси касб эгаси эканлигимиздан, мавқе ва бой-камбағаллигимиздан қатъий назар Аллоҳникимиз ва бир кун албатта Аллоҳнинг Ўзига қайтамиз. Шу фикрни онгимиз ва қалбимизга сингдириб унга амал қилиб яшашни ва уни халқимизга ҳам етказиб беришни ўзимга фарз ва қарз деб биламан».

Аллоҳ таоло марҳумнинг қилган яхши амалларини ўзига ҳамроҳ қилиб, Ўз жаннатидан жой ато этсин! Фарзандлари ва аҳлига сабру жамил берсин!

Саидаброр Умаров

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши вафот этиб, икки ўғлига арзимас бойлик мерос бўлиб қолди. Кичик ўғил ўз улушини олиб, тижорат қилди, Аллоҳ учун холис иш юритди. У жуда кўп садақа қилар, давоми...

3630 08:00 / 26.08.2020
.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр давоми...

1586 13:00 / 24.02.2022
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти мартадан кўп айтганларини эшитдим. Мен у зотнинг .Кифл Бану давоми...

2944 15:20 / 24.01.2019
Мисрлик машҳур қори Муҳаммад Рифъат раҳимаҳуллоҳнинг кўзи кўрмай қолишининг сабаби кўз тегиши бўлган экан. Бир аёл у қорини кўриб қолиб, бунинг кўзини қаранглар, давоми...

1946 13:00 / 25.12.2021